UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  0 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  0 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  19 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  31 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган ҳафта Самарқандда "Динамо" билан ўйнагандик. Битта рақиб билан икки бор ўйнаш доим оғир. Биринчи бўлимни яхши бошладик, аммо кутилмаганда йўл қўйилган хатолар туфайли ўзимизга муаммолар олиб келдик. Бироқ шундай ҳолатдан чиқиб кетиб ғалаба қозонганимиз хурсанд қилди", - деб гап бошлади меҳмонлар бош мураббийи.

"Бугун бошқачароқ ўйнадик, тактикани ўзгартиришга уриндим. Бундан ташқари рақиб сафида ҳам бир қатор ёшлар борлигини кўрдим. Шу боис захирадаги футболчиларга имкон бердим. Нагаев ва Мустафоев каби футболчиларнинг майдонга тушмагани сабаби уларга дам бердим. Биз қисқа вақт ичида "Нефтчи" билан, сўнгра яна "Динамо", кейин "Бухоро" билан ўйнаймиз. Агар ярим финалга чиқсак яна иккита учрашув ўтказамиз. Шу сабабли камроқ майдонга тушаётганларга имкон беришга қарор қилдим", - дейди Абрамов.

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика