UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  2 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  5 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  10 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги дурангдан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.


- Нима ҳам дердим. Ўйинни биринчи бўлимдаёқ тугатиб қўйишимиз мумкин эди. Афсуски, рақибларнинг унчалик хавфли бўлмаган биринчи ҳужуми гол бўлди. Аслида бундай ҳолатларда тўп дарвозага кирмаслиги керак эди. Стандартдан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. Шундан кейин майдонда футбол эмас, футболга ўхшаш спорт тури ўйналиши бошланди. Иккинчи голни урганимиздан кейин бизга вақт етишмади. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш қийин бўлади. Майдонда нималар бўлганини барча кўрди. Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди. Ҳакамликни назорат қиладиганлар бу ҳолатларни ўрганиб чиқишар. 

- Ҳакамларнинг бундай қарорлари футболчиларнинг рухий ҳолатига таъсир ўтказадими?

- Албатта. Бундай ҳолат билан биринчи марта тўқнаш келяпман. Шунчаки ҳакамлар бизга футбол ўйнашимизга йўл қўйишмади. 

- Григалашвили ва Бойдуллаевнинг майдонга тушмагани таъсирини ўтказдими?

- Йўқ. Режа қилган ишларимизни майдонда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Балки барчаси ҳам ўхшамагандир. Шунчаки ҳолат шундай кўриниш олди.

- "Ғиждувон" жамоаси Сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳа, албатта. Жуда кўп ҳайрон қолдирди. Майдонда кўп футболчилари жароҳат олди. Иккинчи бўлимда футбол ўйнаганимиз йўқ. Менимча шундай. Ажойиб, уларни табриклайман. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика