UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  4 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  1 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  1 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  6 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  13 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  2 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  8

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ва Лутфулла Тўраев иштирок этди.

“Янги мавсумга янги орзулар билан кириб келаямиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлади”, - дейди Вадим Абрамов. 


“Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз битта – ғалаба қозониш. Абу Дабида икки ҳафталик тайёргарлик олиб борилди. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишга ҳаракат қилдик”, - дейди Лутфулла Тўраев.  


- Рақиб бош мураббийи матбуот анжуманида эртангга баҳсда “Бунёдкор”нинг устунлиги ҳақида гапирди. Сизнингча бу тактиками ё ҳақиқатдан ҳам шундайми?

- Рақибни ўрганиб чиқдик. “Ал Завра” устози эртага “Бунёдкор” фаворит эканини айтган бўлса шунчаки тактик юриш қилган. Футболчилар буни ўқишини билади ва шу орқали ўзидан босимни соқит қилмоқчи. Биз бундай тузоқларга тушмаймиз. Фикримча, бу тактика ва алдов.


- Ўтган мавсум марказда Нурилло Тўхтасинов билан тандем бўлган эдингиз. Ҳозир жамоага Сардор Абдураимов жалб қилинди. Сардор билан тил топишиб олдингизми?

- Абу Даби йиғини доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Сардор Абдураимов билан бирга ўйнадик, фикримча ҳаммаси жойида. Бир-биримизни билан тил топишиб кетдик деб ўйлайман.


- Хуршид Ғиёсовнинг жамоани тарк этганини катта йўқотиш деб ҳисобласак бўладими?

- Хуршид Ғиёсов жамоамизни тарк этди. Бизда яна 5 нафар футболчи олимпия терма жамоасида бўлиб туришибди. Албатта ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Аммо футбол шундай ўйинки кетганларнинг ўрнини босиш керак. Замонавий футболда бундай ҳолатларга тайёр туриш керак.


- “Бунёдкор”га Селим Нурмуродов келди. У Туркманистон терма жамоасида умуман ўйин ўтказмаган. Уни қандай топдингиз? 

- Туркманистонлик ҳужумчини агентлар бизга таклиф қилишди. У бизда кўрикдан ўтди ва ҳаракатлари ёққани боис шартнома туздик. Сизга дунёда терма жамоада умуман ўйнамаган ажойиб футболчиларни санаб бера оламан. Бир нарсани айтишим мумкин, агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади. Улар билан шартнома шундай тузилган.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика