UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  889 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум Янгиликлар

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 22 сентябрь куни Уюшма Кубоги-2013 мусобақаларининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ўйинида Тошкентнинг «Ардус» клуби Бухоронинг «Когон» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уюшма Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» клуби чорак финал якунига кўра совринни топширди. 2013 йилги мусобақанинг чорак финал ўйинида «темирйўлчилар» «Максам-Чирчиқ» қаршилигини синдира олишмади – 2:6.

Учинчи чорак финал ўйини ҳаваскор клублар ўртасида ўтди. Ҳаваскорлар орасида энг кучлилардан бири ҳисобланган «Uzpromstroybank» ҳеч бир қийинчиликсиз «Prodigy»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кучли тўртликка кириш йўлида энг қизиқарли ва шиддатли баҳс Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди, қўшимча вақтда ҳам худди шу ҳисоб такрорлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари омадлироқ чиқишди – 4:1.

Шундай қилиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги ярим финалида «Максам-Чирчиқ» – «СҚБ-Юнусобод» ва «Ардус» – «Uzpromstroybank» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 24 сентябрь куни 16:00 ва 18:00да бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча учрашувлари натижалари билан «Мусобақалар» бўлимида танишишингиз мумкин.

Футзал уюшмаси Кубоги-2013
Чорак финал учрашувлари
22 сентябрь, якшанба

«Ардус» - «Когон» 7:3
«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив» 6:2
«Uzpromstroybank» - «Prodigy» 8:2
«Бунёдкор» - «СҚБ-Юнусобод» 2:2 (қ.в.: 2:2; п.с.: 4:1)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика