UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Устоз Ойбек Юнусов 50 ёшда! Янгиликлар

Устоз Ойбек Юнусов 50 ёшда!

Теглар :  Ойбек Юнусов
2004 йил биринчи семестр якунига етиш олдидан курс раҳбаримиз журналистика факультети талабаларини амалиётга бўлиб чиқа бошлади.

Шунда мен, ҳозир "Пахтакор"да фаолият олиб бораётган Беҳзод Назаров ва яна бир дўстимиз, Камолиддин Абдуллаев билан "Ўзбекистон футболи" газетасини танладик. У пайтлар ўқишимиз Тошкентнинг "Бешёғоч" мавзесида жойлашган эди, газета эса Беруний метро томонларда, анча ичкар маҳаллада.

2003-2004 йиллар газетанинг қайта туғилган ва гуллаган даври сифатида ёши катта ўқувчилар билсалар керак. У пайтлар интернет тушунчаси ҳали биз талабаларда шакилланиб улгурмаган. Барча ахборотни газеталардан олардик. 2004 йил сўнггида Миржалол Қосимовни "Машъал"га ўтганлиги ҳақидаги илк янгиликни ҳам айнан шу газетадан ўқиб билган эдим.

Бу газетага бўлган ҳурматимиз катта эди. Ўшанда газетани бош муҳаррири бошқа киши бўлсада, асосий ишни Ойбек ака Юнусов бажарар эдилар. Бизни илқ кутиб олдилар ва мақолаларимизни кузатиб бориш, кези келса газетада чоп этишларини айтдилар. У пайтларда спорт журналистикасидаги дўстларимиз билан бугунгидек тайёр маълумотларни кўчириб бормас эдик. Қиш бўладими, жазирама иссиқ, автобус, стипендия олган бўлсак "маршруткага" ўтириб ТТЗ бўладими, "Пахтакор" ёки ЖАР стадионидаги ўйинлар, ҳеч бирини қўйиб юбормасдик.

Шу тариқа Ойбек ака билан танишдик. Кейин кўп тадбирларда шогирд сифатида қатнашдик. Футбол ўйинларида улар дарвозабон вазифасини бажарар эдилар. "Ўзбекистон футболи" футбол жамоаси ёшлар эвазига анча кучайиб олган эди. Кейинчалик мен интернет журналистикасига ўтиб кетдим, аммо Ойбек ака билан бўлган устоз ва шогирд муносабати асло тўхтамади.

Ойбек Юнусов барчамиз қадрлайдиган устоз Ахбор дода Имомхўжаевнинг энг яқин шогирдларидан бири ҳисобланадилар. Шунинг учун Ахбор дода қаерга бормасинлар, албатта Ойбек ака ёнларида бўладилар. Сўнгги йилларда мени ҳам ўз сафларига қўшиб олишди. Бу икки инсон билан Америкага пиёда борсангиз ҳам зерикмайсиз. Олис йўл, уларнинг ҳаётий ҳикоя ва ҳангомалари билан тезда босиб қўйилганини билмай қоласиз.

Бугун Ойбек ака 50 ёшни қарши олдилар, юбилей! Сайтимиз ижодкорлари номидан устозни табриклаймиз!


Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика