UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Усмон Тошев: "Энг муҳими уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Энг муҳими уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Мўғулистон - Тожикистон (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Усмон Тошев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Давронжон Эргашев ўз фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Мўғулистон жуда яхши ва курашчан жамоа эканини билардик. Бугун бизда барча нарса ўхшамади, аммо энг муҳими – уч очко олдик ва гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолди. Энди уйда Японияга қарши жуда оғир ўйин кутмоқда. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди Усмон Тошев.

"Куни кеча бизнинг Республика Мустақиллик байрамини нишонлади ва ушбу ғалабани Тожикистон халқига бағишлаймиз. Барча мухлисларга раҳмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик. Усмон Қудратович учрашувдан олдин курашни ким ютса ўша жамоа ютишини айтганди. Уч очко олганимиздан хурсандмиз. Бу энг муҳими", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Давронжон Эргашев.


Тожикистон ФФ матбуот хизмати


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика