UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  1 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  15 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3

Усмон Асқаралиев - "Хотира-79" бош мураббийи! Янгиликлар

Усмон Асқаралиев - "Хотира-79" бош мураббийи!

Ўз вақтида "Навбаҳор" жамоасини бошқарган тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев яна катта футболга қайтди.
Усмон Аҳмедович "Навбаҳор" жамоасини тарк этгач (2013 й) фаолиятини биринчи лигада давом эттирган эди. "Хотира-79" жамоасини маълум вақт бошқарган Асқаралиев охирги пайтда ҳеч қайси жамоада ишламади.

Куни кеча эса Усмон Аҳмедович яна Уйчи жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Иккинчи давра ўйинларига жамоани Асқаралиев тайёрламоқда. Мавсум аввалида эса ҳозирда "Навбаҳор"нинг селекционер мураббийи сифатида ишлаётган Рустам Дўрмонов "Хотира-79" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Равшан Бозоров "лочинлар" устози бўлгач, Дўрмоновни ҳам жамоага жалб қилди.

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб, чиройли ўйинлар кўрсатган Усмон Асқаралиев Наманган халқининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган. Асқаралиев собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи лигасида ўйнаб, “СССР спорт устаси” деган номга сазовор бўлган. Ана шу вақтларда собиқ Иттифоқнинг номдор ва бадавлат жамоалари Усмон Асқаралиевни ўз сафларига чақиришган, бироқ наманганлик ушбу футболчи фақат “Навбаҳор”да ўйнашни маъқул топган. Наманган аҳли унинг бу фидойилигини эсдан чиқармади. 2000 йили ўтказилган халқ сўровида Усмон Асқаралиев вилоятнинг XX-асрдаги энг кучли спортчиси деб тан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти шарафини Ўзбекистон Биринчилигида ҳимоя қилаётган уччала жамоамизда ҳам бош мураббийлар ўзгарди. Хусусан, Вали Келдиев "Норин"га, Олим Турсунхўжаев "Косонсой"га ва мана энди Усмон Асқаралиев "Хотира-79"га бош мураббий этиб тайинланди.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика