UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  6 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  0 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди Янгиликлар

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди

Наманганлик таниқли мураббий Усмон Асқаралиев охирги йиллар вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор”да ишлаб келаётганди.
Аммо йил бошида соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгач, Усмон Аҳмедович клубдан кетганди. Маълум вақт катта футболдан четда юрган мутахассис яна севимли касби билан шуғулланишни бошлади.
Аниқроғи, Асқаралиев Уйчининг “Хотира-79” жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда. – Усмон аканинг тажрибасига шубҳа йўқ. У кишини ҳеч бир клубда ишламаётганини билиб, жамоага таклиф этдик. Ёрдам беришини сўраган эдик, йўқ демади – дейди “Хотира-79” жамоасининг катта мураббийи Шавкат Аҳмедов. – Асқаралиев жамоада сентябрь ойидан буён ишлаб келмоқда. Ўзингизга маълумки, пулька ўйинларини аъло даражада ўтказдик. Насиб қилса энди кейинги йил яна биринчи лигада иштирок этишимиз расман аниқ бўлса, раҳбарият Асқаралиев билан музокара столига ўтириб, батафсил гаплашиб олади. Бу мутахассис билан ишлаш биз учун ҳам фойдали бўлади деб ўйлайман. Унгача йил бошида бош мураббий сифатида ишлаб келган Александр Лянг эса маълум сабабларга кўра, мавсумнинг дастлабки 8та туридан кейин жамоани тарк этганди. Ҳозирда йигитларни учрашувларга Асқаралиев мен тайёрлаб бормоқдамиз – дея сўзига якун ясади Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика