"Урал" президенти: "Ўрунов ҳали шартномага имзо чекмади. Балки бу эртага ёки якшанба куни содир бўлади"
02 сен 2022 14:48
Янгиликлар
"Урал" президенти: "Ўрунов ҳали шартномага имзо чекмади. Балки бу эртага ёки якшанба куни содир бўлади"
Екатеринбург клуби президенти Григорий Иванов "Спартак" билан шартномани бекор қилган Остон Ўрунов масаласи ҳусусида сўз очди.

"Ўйинчи билан шартнома имзолаганимизда, дарҳол жамоамиз матбуот хизмати томонидан маълумот берилади. Ҳали ҳеч нарса имзоланмаган. Ҳозирча бошқа гапим йўқ. Клубдан қачон расмий хабар бўлади? Ҳозирча Остон билан шартнома тузмадик. Балки эртага, балки якшанба куни. Умуман олганда, яқин кунларда. Ҳаммаси ҳал этилса, янгиликни эълон қиламиз.
Футболчи билан шартнома аниқ имзоланадими? Селекция бўлими ва мураббийлар штаби бор. Агар улар футболчининг хизматларига қизиқишса, у жамоамизга ёрдам беради дейишса, бу масала устида ишлаймиз", – деди Иванов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар