Уокер мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин
29 апр 2022 22:27
Янгиликлар
Уокер мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер ушбу мавсумнинг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Англиялик футболчи Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинида “Атлетико”га қарши ўйинда жароҳат олиб, иккинчи бўлимда алмаштирилганди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уокернинг жорий мавсумда майдонга қайтиш-қайтмаслиги ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.
Қайд этилишича, Уокердан ташқари “Манчестер Сити”нинг яна бир ҳимоячиси, “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг биринчи ўйинида алмаштирилган Жон Стоунз ҳам “Лидс”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар