UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   20 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  58 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга ташриф буюрди Янгиликлар

Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга ташриф буюрди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Мазкур йиғин давомида Мочинов шогирдлари Уммон U-16 ўсмирлар термасига қарши назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг ташриф режаси ўзгаргани ва июнь ойи сўнгида иккала терма жамоа иштирокида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик ўйинлари бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 6 июль куни Тошкентга етиб келган ва айни дамда иккала терма жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари бўйича музокаралар бўлиб ўтган. Унга кўра, Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоаси 9 ва 11 июль кунлари «ЖАР» стадионида ўзаро иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:00да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15 июль куни Туркияга халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетиши режалаштирган. Мазкур турнирдаги иштирок ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика