UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди  0 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  0 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  11 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:30Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   13 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди" Янгиликлар

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди"

Куни кеча Нукусда “Орол” – “Хоразм” учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичига саралашидан ўрин олган мазкур учрашувда урганчликлар мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг “Хоразм” мураббийи Умид Тожимов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта ҳар бир жамоа майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгани каби “Хоразм” ҳам мухлисларини қувонтиришни ўйлаганди. Бироқ биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бунга сабаб жамоа таркиби янгитдан шаклланаётганидир. Иккинчи таймда эса вазият бироз ўзгарди. Аммо рақиб ҳам яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани ўз томонига оғдириб юборди.   

- Чемпионатга имкон қадар пухта тайёргарлик кўришга харакат қилдик. Тошкентда ҳам маълум муддат йиғин ўтказилди. Таркибда ҳам ўзгаришларга қўл урдик. Асосан маҳаллий йигитларни олиб қолиб, энди-энди катта футболга кириб келаётган ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Раҳбарият томонидан ҳам олдимизга маҳаллий ёшларни етиштириб бериш вазифаси қўйилган. Олий лигага чиқиш учун эса 1-2 йил вақт керак бўлади. Бунинг учун аввало мустаҳкам пойдевор қўйиб олишимиз лозим.

- Дарҳақиқат, бу йил мураббий сифатида дебют мавсумимни ўтказаман. Шуни айтиб ўтишни истардимки, “Хоразм”да айни дамда расмий бош мураббий Михаил Ким ҳисобланади. Мен эса мураббийлик лицензияси учун энди ўқишни бошлайман. Шу боис маълум муддат ёрдамчи сифатида ишлаб тураман.

- Янги мавсумдан нимани кутяпман? Албатта, футболчилик давримда ҳам ҳар қандай ўйинга ғалаба учун тушганман. Мураббий сифатида ҳам ютқазишни истамайман.  

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика