UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  25 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  4 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  9 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида "портлаймиз", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим", – дейди Улуғбек Бақоев. 

- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай? 

- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади. 

- Кейинги турдаги рақиб "Андижон" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...

- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: "Андижон" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади. 

- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз? 

- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика