UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  0 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ҳаммага хайрли кеч. Наманган менга бегона эмас, бу ерга келганимдан хурсандман. 

Мухлисларни мавсум старти билан табриклайман!

"Навбаҳор" яхши жамоа, ҳар бир чизиғида кучли футболчилар тўп тепишади.

Ўйинга келсак, ҳар икки жамоада яхши вазиятлар юзага келди, биз эса тактик ишланмалар орқали "ёпиқ" ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга алоҳида ташаккур 

билдирмоқчиман", – дейди Улуғбек Бақоев.

Легионер дарвозабон Милан Митрович нега кўринмади?

Унинг қизи бетоб бўлиб қолган, шу боис эртага операция қилинади. Бу ҳаётда асосийси, оила ва болалар. У тезда жўнаб кетишига тўғри келди.

Бугунги ўйиндан нимани кутгандингиз?

"Навбаҳор" тажовузкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, бизда хавфли ҳолатлар юзага келди, агар уларни муваффақиятли тугатганимизда, ҳисоб 0:1 эмас, ундан каттароқ бўлиши мумкин эди.

"Навбаҳор"ни нимани эвазига мағлубиятга учратдингиз?

Биз кичик имкониятдан унумли фойдаландик, "Навбаҳор" ўйинни назорат қилиб, чиройли ўйнади ҳамда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. 

"Сўғдиёна" олдига қандай вазифа қўйилган?

Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш. Қолганини вақт кўрсатади.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика