UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  18 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  1 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

Улуғбек Бақоев: "Ким кўп хато қилса, ўша мағлуб бўлади" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ким кўп хато қилса, ўша мағлуб бўлади"

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида "Локомотив" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Арслонмурод Аманов қатнашди.

- Ўйин 4 қисмдан иборат бўлди. Ўйинни яхши бошлагандик. Кейинчалик маҳорат ўз сўзини айтди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди. Таймни яхши бошладик, ташаббусга эришиб турган вақтимизда гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" яхши жамоа. Уларга омад тилайман.

Ҳар бир учрашув, ҳар бир тур қизиқ ўтмоқда. Натижаларни олдиндан тахмин қилиб бўлмаяпти. Футболчилар ва жамоаларнинг савияси бир бирига мутаносиб. Таҳлил қиладиган бўлсак, барча учрашувлар оғир ўтмоқда. Суперлиганинг қизиқарли ўтаётгани менга ёқмоқда.

Марко Клисуро жароҳат олганди. Анча муддат у таркибдан ўрин олмагани боис, ўз жисмоний ҳолатини йўқотиб қўйди. Унинг олдинги ҳолатига қайтишини кутяпмиз.

Футболда барча хато қилади. Ким кўпроқ хато қилса, ўша мағлуб бўлади. Мағлубиятда фақатгина дарвозабонни айблаб бўлмайди. Барча ютқазади, кимнидир айблаш шарт эмас.

Кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Голларнинг орасидаги факторлар ҳам бунга сабабчи. Кимнингдир руҳи тушиб кетади ёки кичик майда деталлар ҳам асосий омил бўлади. Бироқ асосийси - руҳий ҳолат", - деди Бақоев.

А. Амонов: "Илк навбатда рақибни табриклайман. Статистика бўйича биз жуда кўп вазиятларга эга бўлдик. Бироқ фақатгина бир бора гол урдик".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика