UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  28 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Улуғбек Бақоев: "Динамо"нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Динамо"нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди"

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейин дастлаб «Бухоро» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Улуғбек ака, аввало бўлиб ўтган ўйинга тўхталсангиз…

- Аввало Самарқанд жамоасини ғалаба билан табриклайман, менимча улар бугун ғалаба қозонишни кўпроқ истадилар. Ўйинда шундай вазиятлар бўлдики, биз улардан фойдалана билмадик, рақибларимиз эса имкониятдан фойдаланиб қолишди. Футбол хатолар ва вазиятлардан фойдаланишдан иборат. Бу борада эса «Динамо» вазиятларни голга айлантира олди. Рақибларни табриклайман.

- Шоҳруҳ Гадоевнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирганингиз нима билан боғлиқ – жароҳат олдими ёки ўйинидан қониқмадингизми?


- Футболда бўладиган ҳолат бу, гоҳида футболчининг ўйини чиқади, гоҳида эса йўқ. Шу боис, мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, уни майдондан олдик ва ўрнига бошқа футболчи тушди. Бу жароҳат билан боғлиқ эмас.


- Ўйиндан олдин «Динамо» жамоасини ўрганиб чиққан бўлишингиз керак, бу борада нималарни амалга ошира олдингиз, нималарни эса йўқ?

- Албатта, «Динамо»ни ўрганиб чиққан эдик. Чиндан ҳам бу жамоа ҳужумдан ҳимояга жуда тез ва тартибли қайта олади, қарши ҳужумга ҳам жуда тез ўтади. Бугун «Динамо»нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди. Бу борада эса биз аксарият вазиятларда рақибни тўхтата олмадик.

- Ўйин давомида ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз. Бу шунчаки реакциянгиз эдими ёки чиндан ҳам ҳакамлар хато қилди деб ҳисоблайсизми?


- Футбол азартга бой спорт тури. Футболчи учун ҳам, мураббий учун ҳам. Ўша вазиятларда мен ҳакамларнинг қайсидир қарори учун эътироз билдирганим йўқ, мен фақат ўз футболчиларим ҳаракатларига эътибор қаратгандим. Ҳакамлар ҳаракатини баҳолаш эса менинг вазифамга кирмайди. Уларнинг назоратчилари бор. Ўйин давомида ҳакамларга эътироз билдирганим йўқ.

- «Бухоро» жамоасида барқарорлик кўринмаяпти. Баъзан кучли рақибларни мағлуб этади, баъзан эса кучсиз жамоаларга мағлуб бўлади. Бу нима билан боғлиқ?


- Футбол хатолар ва вазиятлардан иборат. Бунда аниқ бир сабаб йўқ. Вазиятлардан фойдалансак ғалаба қозонамиз, фойдалана олмасак рақиб ғалаба қозонади.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика