UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  4 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  14 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

Улуғбек Бақоев: "Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Суғдиёна" - "Локомотив"(2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғрисини айтсам ўйиндан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Оғир ўйин бўлди. Нима бўлганини тушунмадим. Иккита тезкор гол урдик. Кейин дарвозамиз олдида рақибга ҳавфли вазият яратиш учун имконият бериб қўйдик. Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади. Бошқа изоҳга хожат йўқ",- дейди Бақоев.

- Бугуни дарвозага киритилган иккита тўп ҳам стандарт вазиятдан юзага келди. Лекин, комбинацион ҳужум уюштирилганини кўрмадик. Бу тактиками ва ёки ўйин давомида юз берган ҳолатми?

- "Локомотив" бизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни яхши ўргангани кўриниб турибди. Футбол фақат комбинацион ўйиндан иборат эмас. Стандарт вазиятлар, турли схема ва тактикалар футболнинг бир қисми. Унда хатолар ҳам бўлиб туради. Футболчиларга бунақа топшириқ берилмаган эди. Футбол шуниси билан қизиқ. 

- Бугун икки ҳил бўлим гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимга жамоа ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида тушдими?

- 2:0 дан сўнг йигитларга зич ҳимояланиш кераклиги ҳақида кўрсатма бердик. Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. 

- Шоҳруз Норхоновда жароҳат борми?

- Унда коронавирус аниқланган. Ҳозирда ўзини ўзи изоляция қилган. Шу сабабли бугун ўйинда иштирок эта олмади. 

- Ушбу учрашувга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Қўлга киритилган ғалабада мухлисларни ҳам ҳиссаси борми?

- Мухлисларсиз футбол футбол эмас. Биз ким учун ўйнаймиз, халқимиз ва мухлисларимиз учун. Мухлисларни келиши бизга ишонч берди. Мухлисларсиз расмий ўйин ўртоқлик учрашувига ўхшаб қолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика