UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  229 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Улуғбек Бакаев: "Кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.

- "Янгиер" яхши футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Уларда бунга иштиёқ бор эди. Бизда эса нималардир ўхшади, нималардир эса йўқ. Ўйиндаги баланс ёмон эмас, яхши гол уриб олдик. Айрим режаларимиз бор эди, бир қанча футболчиларни синаб олдик. Жамоани ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бугун ўйинга ўзларини баҳш қила олишди ва қаттиқ ҳаракат қилишди.

- "Бухоро"даги навбатдаги ғалабангиз билан табриклайман. Жамоанинг олдига кубок баҳсларида қандай вазифа қўйилган?

- Чемпионат ҳам, кубок ўйинлари ҳам муҳим. Аввало кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ундан кейин бизда белгиланган тартибда йиғинлар бўлади. Чемпионатда эса ҳолатимиз унчалик яхши эмас. Эндигина 7 очко жамғардик. Ҳозир барча жамоалар маълум бир вазифаларини бажариш учун тер тўкмоқда. Бизда ҳам шундай мақсадлар бор. Ҳар бир ўйинда бизга ғалаба керак. Учрашувга майдонга тушаётганда рақибни ҳурмат қиляпмиз. Ўз навбатида самарали ўйин кўрсатишни, ғалаба қозонишни истаймиз. Шу сабабли ишлар доим ҳам ўхшамаяпти. Ҳозир эса кубокда гуруҳ босқичидан чиқиб олишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика