UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

Улуғбек Бакаев: "Керакли ўйинларда очко йўқотмаганимизда лигадан чиқиб кетмасдик" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Керакли ўйинларда очко йўқотмаганимизда лигадан чиқиб кетмасдик"

Coca Cola Суперлигаси 19-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев фикрларини билдирди.


- Нима ҳам дердим. Ўйинда катта куч сарфлаган йигитларимга миннатдорлик билдираман. Ўйинда 3та муҳим вазиятга эга бўлдик. Бу ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши керак эди. Гапиришдан фойда йўқ, ўйин трансляция қилинди, одамлар барчасини кўрди. Бироқ ўртоқ ҳакам шундай қарор чиқарди. Йигитлар учун афсусдаман. Улар катта меҳнат қилишди, аммо якун шундай бўлди. Шу сабабли йигитларга, мухлисларга раҳмат айтаман. Биз олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

- Ҳакамлар аввалига "Пахтакор", кейин бугунги ўйинда хато қилишди.

- Бизнинг чемпионатимиз шундай. Биз муҳим 5-6 ўйинда керакли вазиятлардан фойдалана олмаган ҳолда мағлуб бўлдик. Агарда ўшанда очколар олганимизда ҳозир биз турнирдан чиқиб кетмаган бўлардик. Ҳозир баҳона қидириш шарт эмас. Кимнидир айбдор қилмайман, мен мураббийман ва натижага жавоб бераман. Барчага раҳмат.

- "Бухоро" билан шартномангиз борми?

- Айни дамда бор. Қолганини мавсум якунланганидан кейин раҳбарият билан гаплашиб оламиз. 

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика