UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Ули Хёнесс: "Толиссо ажойиб трансфер бўлди" Янгиликлар

Ули Хёнесс: "Толиссо ажойиб трансфер бўлди"

"Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс янги мавсум олдидан жамоа сафига ўтган футболчилар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.


- Корентен Толиссо ҳақида бир қатор маълумотлар тўплашга улгурдим. Шуни айтишим мумкинки, биз ажойиб футболчини қўлга киритдик. Мен номдор ва кучли футболчиларни сотиб олишдан кўра, ёш ва келажаги порлоқ иқтидорларни жалб этишни тарафдориман. Менимча, бу жуда тўғри қарор бўлди.
Себастьян Руди ҳақида унинг ўйинлари жавоб бериб турибди. Умуман янги ҳаридларимиз ҳаммаси яхши бўлди.
Киммих ёш бўлишига қарамасдан етакчилик хусусиятини намойиш этмоқда. Конфедерациялар кубогида илиқ таассурот қолдирди.
Карло Анчелотти Киммихни асосий таркибда ўйнатмоқчи эканлигини эшитиш нақадар ёқимли. Ламни ўрнига Киммих муносиб ворис бўлишига ишонгим келади.
Биз ҳозир ўтиш давридамиз. Жамоамиз аста-секинлик билан ёшартирилмоқда ва авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Режа ва мақсадлар? Биз камида Германия чемпиони бўлсак кўнглим тўлади.
Ҳозирча минимум чемпионликни кўзлаймиз. "Бавария" янгитдан қурилмоқда. Бу даврни ўтказиб олганимиздан кейин барча фронтларда фақатгина чемпионликни кўзлаймиз ва камида учта соврин бизнинг асосий вазифамиз бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика