Улар "сотқин" футболчилар
09 фев 2020 14:17
Янгиликлар
Футболчилар доимо клубларини алмаштираверишади. бу оддий ҳол. Аммо, шундай трансферлар бўладики, бир футболчи айни жамоасининг асосий душмани бўлган жамоага ўтади.
"Манчестер Юнайтед"дан "Челси"га, "Арсенал"га, "Тоттенхэм"га футболчи ўтса, мухлисларнинг реакцияси унчалик катта бўлмайди. Агарда футболчи МЮдан тўғри "Сити"га, "Реал"дан "Барселона"га ўтса, ана ваҳима бошланади.
Футболда шундай трансферлар бўлган. Қуйидаги трансферлардан кўпчилигини билсангиз керак.
1) Сол Кэмпбелл
Сол ёшлик даврларида "Тоттенхэм" академиясида шуғулланарди ва кейинчалик жамоанинг асосий таркибига ўтди. 9 мавсум давомида у "шпорлар" таркибида 315 ўйинда қатнашди. Мухлислар уни жуда ҳам яхши кўришарди. Ундан ташқари, у 25 ёшидаёқ жамоанинг асосий таянчи ва сардорига айланиб бўлганди.
2001 йилда Сол "Тоттенхэм"нинг ашаддий душмани ва рақиби ҳисобланган "Арсенал" сафига бориб қўшилгани мухлислар учун қизиқарли ва оғриқли бўлди. Икки томон ўртасидаги нафрат ўша пайтларда шунчалар юқори эдики, ҳатто мухлислар ҳам кўчада жанжаллар уюштиришарди.
Икки жамоа ўртасидаги илк ўйинда "Тоттенхэм" мухлислари Солга атаб, "сотқин" баннерини кўтариб олишди. Шундан буён у "Тоттенхэм" мухлислари тилида шу ном билан эсланади.
2) Луиш Фигу
"Барселона"даги 5 мавсумлик фаолиятидан кейин Фигу жаҳон даражасидаги топ-футболчига айланди. У жамоа билан 7 совринга эга чиқди. Трибуна доимо уни юқори савия билан қарши оларди. Бироқ...
...2000 йилнинг ёзида уларнинг Фигуга бўлган муҳаббати нафратга айланди. Мўмайгина таклифдан кейин Фигу "кўк-анорранглилар" сафини тарк этиб, "Реал"га ўтиб кетди.
Шундан буён у "Камп Ноу"га қайтса, мухлислар томонидан "илиқ" қарши олинади. У томон ҳақоратлар айтилиб, турли хил буюмлар отилади.
3) Карлос Тевес
Аргентиналикнинг Англиядаги фаолияти "Вест Хэм"да бошланган. Бироқ тез фурсатларда унинг ўйини гранд жамоалар даражасида эканлиги кўринди. Шу орқали у МЮга ўтди ва 2 йилда 2 бора АПЛ чемпионлигини қўлга киритди ва бир бора ЕЧЛ бош совринига эга чиқди.
Бироқ ўша вақтларда у "Манчестер Юнайтед"да ижара асосида ўйнарди ва манкунианликлар Карлосни сотиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Бироқ у кутилмаганда "Манчестер Сити"ни танлади. Футболчининг кейинги ҳаёти эса хавф остида қолди.
"Сити"га ўтганидан кейин у "Юнайтед"га қарши кўр ҳунарлар кўрсатди. У "Сити" билан чемпионликни нишонлаётганда қўлида "R.I.P. Fergie" ёзувини кўтариб олганини барча эсласа керак.
4) Марио Гётце
"Боруссия"дан "Бавария"га футболчиларнинг трансфери тез-тез кузатиладиган ҳолат. Аммо Марио "Боруссия"нинг "тоза маҳсулоти" ҳисобланади. У 9 йил давомида дортмундликлар таркибида ўйнади ва асосий жамоанинг юрагига айланганди.
Мухлисларнинг унга бўлган муҳаббати "Бавария"га ўтгунига қадар давом этди. Факт шундаки, футболчининг трансфери "Боруссия" мухлислари учун анчагина оғриқли ўтди. Лекин...
Футболчи 3 йилда Дортмундга қайтди. Ўшанда у "Бавария"га ўтганидан қаттиқ афсусланганини айтганди.
5) Гонсало ИгуаинНеаполдаги 3 мавсумлик фаолияти давомида Гонсало "Наполи" мухлисларининг ҳақиқий қаҳрамонига айланганди.
У жамоа таркибида 146 ўйинда 91 гол урди ва кўплаб голларга ассистентлик қилди. Аммо Игуаин кейинчалик жамоа мухлислари учун энг ёмон йўлни танлади. "Ювентус"ни "Наполи"дагилар ўлгудай ёмон кўришарди.
Гонсалонинг трансферидан кейин мухлислар унинг расмларини ёқишганини ва ўлим тилашгани, шунингдек, унинг расмидан ҳожатхона қоғозлари тайёрлашгани орқали унга бўлган муносабатини тушуниб олиш мумкин.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар