UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  4 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  15 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

Улар ҳозир қаерда? Янгиликлар

Улар ҳозир қаерда?

Юртимизда олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари бошланганига ҳам мана роппа-роса 10 кун бўлди.
Жамоалар ПФЛга 10 август куни сўнгги заявкаларни топширди. Айни дамда клубларимиз таркибига назар ташлаб шуни кўриш мумкинки, биринчи даврада олий лигада ўйнаган бир қатор ўйинчилар кўринмай қолди. Футболчининг ҳаёти шуки, бугун яхши ўйнаб турсанг. Сендан зўра йўқ! Айтган шароитингни қилиб бериб, ўз жамоасига олиб кетадиганлар талайгина бўлиб қолади. Аксинча ўйиндан чиқиб қолсанг, ҳеч кимга керак бўлмай қоласан. Эътибор беринг қуйида номи келтириб ўтилган футболчилар ўз вақтида олий лигада ўзига яраша ном қозонганлардир.  



Александр Клецков
Йил бошида Таиланддан қайтиб келиб, “Нефтчи” йиғинига бориб қўшилган Клецков фарғоналиклар сафида бир давра ўйнади холос. Марказий ҳимоячининг фаолиятида ҳақиқатдан ҳам сезиларли пасайиш кузатилди. Айниқса у ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида мавсум охирига қадар дисквалификация қилинганидан сўнг, спорт формасини йўқотиб қўйди. Шундан буён Сашанинг аввалгидек ўйнаб кетиши қийин кечди. 29 ёшли футболчи “Нефтчи”да биринчи даврада 8 ўйинда иштирок этиб,  жами 659 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Александр Клецков фарғоналиклар билан хайрлашгач, ўзига бошқа жамоа топмади чоғи. Чунки у ҳамон ҳеч бир клуб сафида кўриниш бераётгани йўқ.   

Азиз Алижонов
“Нефтчи”нинг яна бир собиқ футболчиси бўлмиш Алижоновни ҳам ҳеч бир клубда кўрмаяпмиз. Тажрибали футболчи давралар оралиғида фарғоналиклар сафини тарк этгач, “Андижон” лагерида пайдо бўлди. Маълум муддат “бургутлар” сафида шуғуллангач, кейинчалик жамоани тарк этди. Шундан буён Азизни на олий лига, на биринчи лига жамоасида учратдик.

Темур Яфаров
Яфаровни ҳам охирги йиларда муҳим бир жамоа вакили сифатида кўрмаяпмиз. Қишки йиғинлар чоғида ҳам ҳимоячи бир нечта жамоа кўригида бўлиб, мавсум бошланиши арафасида “Навбаҳор” таркибига бориб қўшилганига бир неча маротаба гувоҳ бўлганмиз. Марказий ҳимоячи жорий мавсумнинг биринчи қисмида наманганликлар шарафини ҳимоя қилди. Бахтиёр Ашурматов уни 2та ўйинда майдонга туширди. Жами 152 дақиқа ўйнаган футболчи давралар оралиғида клуб лагерини тарк этди.  Шундан буён Тимурни ҳеч бир клуб сафида кўрмадик. Эҳтимол у мавсум охирига қадар биринчи лига клубларининг бирида ўйнар.



Иқбол Акрамов
Афтидан Иқбол Акрамов ҳам жамоасиз қолган кўринади. Ўз вақтида “Нефтчи”да ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган футболчи, биринчи даврада “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ Шквирин унга жавоб бериб юборди. Чунки у олмалиқликлар устози кутганидек ўйин кўрсатмади. Биринчи даврада 5та ўйинда майдонга тушгани ҳам сўзимизни исботласа ажаб эмас. Шундан сўнг 31 ёшли футболчи Алижонов билан бирга “Андижон” машғулотларида қатнашиб юрди. Бироқ кейинчалик Сергей Шевченко ушбу ўйинчига ҳам жавоб беришни лозим топган кўринади. Чап қанот ярим ҳимоясида тезкор ҳаракатлари ва ўзига хос дриблинги билан рақибларини саросимада ушлаб туридиган Акрамовдек футболчи наҳотки ҳеч бир клубга керак бўлмай қолган бўлса?!

Дурбек Умаралиев
“Навбаҳор”нинг яна бир ўйинчиси Умаралиевнинг ҳам тақдири Яфаровникига ўхшашиб кетади. “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” йўналиши бўйича фаолият юритишни лозим топадиган ўйинчи йил бошида “лочинлар” рўйхатидан ўтганди. Эътиборлиси Дурбек биринчи даврада умуман майдонга тушмаган. Бунга нима сабаб эканлиги очиғи бизга қоронғу. Билганимиз шуки, Ашурматов ёзги давралар оралиғида ушбу футболчи билан ҳам хайрлашишни лозим топди.

Азиз Ғуломхўжаев
Мавсумнинг биринчи қисмида “Бухоро” учун ўйнаган Ғуломхўжаев ҳозирги ёшида гранд жамоаларнинг захирасида ўтиргандан кўра, ўртамиёна клубда ўйнаган маъқул қабилида иш тутади. “Андижон”, “Қизилқум”, “Шўртан” жамоаларда ўйнаган футболчи биринчи даврадан сўнг бухороликлар билан хайрлашди. Шундан сўнг “Андижон”га келиб, жамоа машғулотларда тер тўккан ҳимоячи қисқа муддат ичида “бургутлар” сафини ҳам тарк этди. Шундан сўнг Азизни ҳеч бир жамоа таркибида кўрмадик. Балки бу футболчи ҳам энди биринчи лига жамоасида фаолиятини давом эттирар. Маълумот учун: Азиз Ғуломхўжаев “Бухоро” сафида 11та ўйинда иштирок этиб, майдонда 910 дақиқа ҳаракат қилган.



Владимир Шишелов
Мавсум бошида “Қизилқум”га қайтган Володя бу жамоада ҳам кўп вақт ўйнамади. Биринчи даврада 11 учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига атига 3 бор йўл топа олган ҳужумчи давралар оралиғида Россияга бориб келиш мақсадида жўнаб кетганидан буён дарак йўқ. Жамоа устози Юрий Лукиннинг айтишича, Шишелов оилавий сабабларга кўра, бошқа “Қизилқум”да ўйнамас экан. Рости Шишелов жамоасини ҳудди қўлқопдек алмаштиради. Россияда ҳам шу холатни кўриш мумкин. Илгари “Андижон”га келиб, биринчи давра тугагач, ҳеч кимга айтмасдан кетиб қолганди. Тўғри у эҳтимол клуби билан кейинчалик келиша олмас. Буниси бизга қоронғу.


Темур Султонов

Ўнг қанот ҳимоячиси Султонов йил бошида “Андижон”да кўним топганди. Биринчи даврада “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган наманганлик футболчи 9та ўйинда майдонга тушиб, жами 610 дақиқат ҳаракат қилди. Давралар оралиғида “Андижон”да бош мураббий ўзгариши Султоновнинг фаолиятига ҳам таъсир ўтказмасдан қолмади. Боиси украиналик мураббийнинг қарашларига мос тушмаган Темур куни-кеча клуб лагерини тарк этди. Унинг ҳозирда қайси жамоага бориб қўшилгани расман аниқ эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика