UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  204 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  49 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  19 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  1 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди" Янгиликлар

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Нидерландия жуда яхши жамоа. Учрашув қийин ўтди. Аммо шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, сабаби улар матонат кўрсатишди, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Бу биз учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.

Шукрки, барча режаларимиз амалга ошмоқда. Мана исбот, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди кейинги рақибга қарши тайёргарлик кўрамиз.

Кейинги рақибимизни эртага билиб оламиз ва ғалаба қозонган жамоага қарши тайёрланамиз. Испания — Венесуэла жуфтлигида фаворитни айта олмайман, чунки фаворитлар ҳар доим ғолиб чиқавермайди. Шундай экан, қайси жамоа устун келса, ўша жамоага қарши шайланамиз.

Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун жуда муҳим, улар бизга мотивация беради", деди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика