УЕФА раҳбари Чеферин ёзги трансфер ойнаси муддатини қисқартириш тарафдори
06 сен 2017 17:43
Янгиликлар
УЕФА раҳбари Чеферин ёзги трансфер ойнаси муддатини қисқартириш тарафдори
УЕФА президенти Александер Чеферин ёзги трансфер ойнасининг қисқариши ғояси борасида фикр билдирди.
АПЛнинг 20 клуби 7 сентябрь куни келаси мавсумда трансфер ойнаси муддати қисқариши борасида овоз беришади. Муддат ўзгариши учун камида 14 та клубнинг розилиги керак бўлади.
"Европада ёзги трансфер ойнасини қисқартириш борасида жиддий баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Футболчилар мавсумни бир клубда бошлаб, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқасида тўп тепиши ёмон. Ойна бунчалик узун бўлмаслиги лозим ва қисқартиришни қўллаб-қувватлайман" - дейди Чеферин.
Европанинг кўплар чемпионатларида трансфер ойнасид 1 сентябргача ёпилади.
Фикрлар