УЕФА раҳбари Чеферин ёзги трансфер ойнаси муддатини қисқартириш тарафдори

Aslanov Jasurbek
6 сен 2017, 17:43
УЕФА президенти Александер Чеферин ёзги трансфер ойнасининг қисқариши ғояси борасида фикр билдирди.

АПЛнинг 20 клуби  7 сентябрь куни келаси мавсумда трансфер ойнаси муддати қисқариши борасида овоз беришади. Муддат ўзгариши учун камида 14 та клубнинг розилиги керак бўлади.

"Европада ёзги трансфер ойнасини қисқартириш борасида жиддий баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Футболчилар мавсумни бир клубда бошлаб, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқасида тўп тепиши ёмон. Ойна бунчалик узун бўлмаслиги лозим ва қисқартиришни қўллаб-қувватлайман" - дейди Чеферин.

Европанинг кўплар чемпионатларида трансфер ойнасид 1 сентябргача ёпилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›