УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"
		
		24 фев 15:32
        Янгиликлар	
	 
				 
				УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"
УEФА президенти лавозимини эгаллаб турган Александер Чеферин кузда "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритган "Олтин тўп" ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
			Чефериннинг фикрича, Родри бу мукофотга лойиқ эди.

"Албатта, Родри бунга лойиқ эди. У Евро-2024да ғолиб чиққан Испания жамоаси ва сўнгги йилларда деярли ҳамма нарсани ютган "Манчестер Сити"нинг юраги эди. У ҳужумчилардан камроқ гол уради ва шунинг учун оддий мухлисларга унчалик кўринмайди, бироқ мутахассислар уни қадрлашади", – деди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Олтин тўп" учун курашда фаворит ҳужумчи Винисиус Жуниор бўлганди. Мукофотни охир-оқибат Родри қўлга киритган ва "Реал" делегацияси ҳатто Париждаги маросимга боришдан бош тортган эди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар