УЕФА президенти Россия жамоаларининг мусобақаларга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Aziz Tukhtamuradov
22 сен 2022, 07:43
УЕФА президенти Александер Чеферин Россия жамоаларининг четлатилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Аввалроқ УЕФА Россия терма жамоасини Евро-2024 саралашига қўймаслиги маълум бўлганди. 

"Россия клублари ва терма жамоасини четлатиш ҳақидаги қарор келаси огоҳлантиришгача қабул қилинган. 

Бу дегани - биз вазиятни кузатяпмиз. Кейинги қарорни эълон қилмагунимизча барчаси ўз кучида қолади. 

Шунинг учун ҳар бир турнир олдидан бу саволни беришга ҳожат йўқ", - деди Чеферин. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Equipe