УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради
23 май 17:33
Янгиликлар
УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради
УЕФА вакили Европа Лигаси финалида ғалаба қозонган "Тоттенхэм"га медаллар етишмагани юзасидан фикр билдирди.
21 май куни лондонликлар ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди. Ягона голни Бреннан Жонсон урди. Ўйин якунида "шпорлар"нинг 3 нафар футболчисига олтин медаллар етишмай қолди.
"Афсуски, тақдирлаш маросимида ўйинчилар сонидаги кутилмаган фарқ туфайли саҳнада топшириш учун етарли миқдорда медалларимиз бўлмади.
Маросимда жамоанинг кўплаб вакиллари, жумладан, дастлаб мўлжалланганидан кўпроқ жароҳатдаги футболчилар иштирок этди.
Етишмаган медаллар дарҳол ғолиб жамоанинг кийиниш хонасига етказилди ва бу хато учун чин кўнгилдан узр сўрадик", – деди УЕФА вакили.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар