UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4

УЕФА Чақирни четлатмади Янгиликлар

УЕФА Чақирни четлатмади

ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Германия ва Руминия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга туркиялик ҳакам Жунейт Чақир тайинланди.

Бу шуни англатадики, гарчи Италияда кўпчилик ҳакам ишдан четлатилишига ишонишган бўлса-да, УЕФА Чақирга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламади.

"Милан" ва "Атлетико" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг Жунейт Чақир жиддий танқидларга дуч келганди. Италия клуби ҳатто ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари устидан расмий шикоят ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ўз уйида "Атлетико"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Туркиялик ҳакам учрашув якунланаётган бир паллада "россонерлар" дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади, уни эса Луис Суарес голга айлантирди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика