UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  4 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  0 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  11 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  4 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  8 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  22

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова Янгиликлар

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони — "Бунёдкор-W" тарихда 2-бор ўтказилаётган Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этади.

Жамоа 3 ноябрь куни мусобақага йўл олиши ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати раҳбари Нигора Абидова ҳам айни пайтда жамоа билан бирга. Ундан Иорданиядаги муҳит ҳақида маълумот олдик.

"Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати Чемпионлар лигасининг пилот версияси, деса хам бўлади. 2-бор ўтказилаётган мусобақага Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳри мезбонлик қиляпти. "Бунёдкор-W" бу ерга Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба йуналишида етиб келди.

Турнирда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси (4) "Oryx Hotel Aqaba"да истиқомат қиляпти.

Кеча — 4 ноябрь куни Элмира Гуламова бошчилигидаги "Бунёдкор-W" дастлабки машғулотини ўтказди. 

Қизларда кайфият аъло даражада. Шунингдек, Учрашувларнинг барчаси сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтишини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

"Бунёдкор-W" чемпионлик йўлида "Сри Гокулам Керала" (Ҳиндистон), "Шаҳрдари Сиржан" (Эрон) ва "Амман клуб" (Иордания) жамоалари билан куч синашади", — дейди Нигора Абидова.

М. Кушбакова суҳбатлашди

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика