UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  13 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  38 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

U-23 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон оғир кечган учрашувда Эронни мағлуб этиб, Париж Олимпиадаси саралаш босқичига йўл олди! Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон оғир кечган учрашувда Эронни мағлуб этиб, Париж Олимпиадаси саралаш босқичига йўл олди!

U-23 Осиё Кубоги саралаши 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Эрон баҳси якунланди.

Осиё Кубоги U-23 саралаши

"E" гуруҳи. 3-тур

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Ўзбекистон U-23 — Эрон U-23 1:0

Голлар: Аббосбек Файзуллаев (Абдуқодир Ҳусанов) 47'

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад (Иордания), Ашраф Абузубайда (Фаластин)

Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Исса (Ливан)

Назоратчи: Уолтер Эдвард Перейра (Ҳиндистон)

Комиссар: Ҳамад Аҳмед Алмазруи

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9.Улуғбек Ҳошимов (22.Алишер Одилов 59'), 10.Жасур Жалолиддинов (с), 14.Аббосбек Файзуллаев (20.Руслан Жиянов 90+3'), 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (2.Саидазамат Мирсаидов 90+3'), 23.Абдурауф Бўриев.

Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Одил Абдумажидов, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Маҳмуд Маҳамаджонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Диёр Холматов.

Эрон: 1.Муҳаммадризо Ҳалидабади, 2.Саман Тураниян (7.Муҳаммадҳуссайн Исломи 84'), 3.Ҳусайн Гоодарзи, 5.Муҳаммад Амин, 8.Жавад Ҳуссайнезҳад, 9.Саидаллоҳёр Сайядманеш, 10.Ясин Салмони (с) (13.Ариа Юсуфи 84'), 14.Амир Жафари (17.Муҳаммадмаҳди Аҳмади 84'), 16.Муҳаммад Горбани, 19.Али Пур Дара, 23.Муҳаммадризо Бордбар.

Захира: 12.Сина Саидифар, 22.Паям Парса, 4.Даниал Ири, 6.Алиризо Бавиэҳ, 11.Сейедариа Барзегар, 15.Саид Муҳаммад Таҳа, 18.Алиасгар Садегҳинасаб, 20.Маҳди Ҳошимназҳад, 21.Сина Гасеми.

Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов 40', Улуғбек Ҳошимов 41', Муҳаммад Амин 45+3', Ясин Салмони 55', Муҳаммадризо Бордбар 80', Абдуқодир Ҳусанов 90', Русланбек Жиянов 90+4'

Узбекистан (до23)

AFC U23 Asian Cup Qualification Grp. E . 3-тур

12/09/2023, 20:00

0
:
1
Тугади

Иран (до23)

45'
90'


90+5. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Абдуқодир Ҳусановга сариқ карточка кўрсатилди.

87. Аббосбек Файзуллаев бурчак зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ кетди.

82. Эронликлар ўнг қанотдан олдинга юриш қилиб тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди, Ҳамралиев тўпни майдондан чиқариб юборди.

77. Учрашувни стадиондан туриб бевосита 7891 нафар мухлис кузатиб бормоқда.

73. Раҳмоналиев ажойиб пас билан Норчаевни олдинга бошлади, Ҳусайннинг дарвоза томон тепган тўпи эронлик дарвозабоннинг оёғига тегди ва зарба секинлашди.

65. Ҳусайн Норчаев катта тезликда олдинга ўтди, бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб зарба берди, аммо, лекин, бироқ...

64. Одиловнинг тепган тўпига эронлик футболчилар тўғаноқ бўлишди.

61. Аббосбек Файзуллаевда яна бир ажойиб вазият бўлди. Тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон тепди, бироқ бироз ноаниқ бўлди...

57. Ўйин темпи анчагина юқори.

51. Гол ўтказиб юборгандан сўнг эронликлар ҳам анчагина фаоллашиб қолди.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядан тўпни олдинга узатди, тўп Аббосбекка келиб тушди, Файзуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди ва гол урди!

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Аббосбек Файзуллаев ҳисобни очди!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45+4. Эрон футболчиси ўз дарвозабонига тўпни тизза билан узатди. Ҳакам ушбу вазиятда эркин зарба белгиламади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Навбатдаги зарба Жасур Жалолиддиновдан бўлди. Ушбу зарба ҳам кучсиз чиқди.

43. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Норчаев аниқ зарба беролмади.

41. Икки жамоа вакиллари баҳслашиб кетишди. Улуғбек Ҳошимовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

40. Абдуқодир Ҳусанов тўп майдондан чиқиб кетаётганда рақиб футболчиси билан елкама-елка курашда қатнашди. Эронлик футболчи курашда ютқазди ва майдон четидаги реклама баннерига бориб урилди. Шу боисдан Ҳусановга сариқ карточка кўрсатилди.

34. Ҳусайн Норчаевнинг дарвоза томон тепган тўпи кучсиз чиқди.

32. Эрон терма жамоаси мураббийлар штаби вакилига сариқ карточка кўрсатилди.

Айни вақтда Ўзбекистон – Эрон учрашуви бўлиб ўтаётган ЖАР стадиони мухлислар билан тўлди. Championat.asia мухбирининг маълум қилишича, яна кўплаб мухлислар трибуналар тепасида, стадион атрофида учрашувни кузатмоқда. 

26. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг узоқ масофадан дарвозага тепган тўпини Эрон дарвозабони аранг қайтариб қолди. 

20. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Алибек Давронов дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозага тўғри бормади.

16. Аббосбек Файзуллаев олдинга ўтиб тўпни қарама-қарши қанотга узатди, футболчилар тўп узатишда ўзаро бир-бирини тушунмай қолди, якуний зарба ҳам берилмай қолди.

13. Улуғбек Ҳошимовнинг ерлатиб берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

9. Норчаев тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ. 

6. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Алибек Давронов боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

5. Баҳс хотиржамлик билан бошланди. Икки жамоа ҳам ҳозирча ҳужум уюштирмади.

1. Ўйин бошланди!

Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика