UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  0 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  12 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди

U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи Қатар терма жамоаси кеча мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Ал Жануб" стадионида ўтган Иорданияга қарши иккинчи баҳсда Николас Кордова бошчилигидаги қатарликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қатарликлар сафида Юссуф Абдулраззоқ ва Ҳошим Али гол уришди. Биринчи таймда Абдулраззоқ пенальтидан гол ура олмаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

24 май куни ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари Қатарнинг мусобақа учун якуний таркибини ҳам тақдим этгандик.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.


Қатар U-23 - Иордания U-23 - 2:3
Голлар:
Юссуф Абдулраззоқ 23, Ҳошим Али 56 - Холид Саяхин 18, Амин Ал Шанаина 25, Омар Хани 27.
Голга айланмаган пенальти: Юссуф Абдулраззоқ 21 (дарвозабон).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика