UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  19 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

2020 йил Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Эрон U-23 жамоаси мусобақага тайёргарлик чоғида Австралия олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 

Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган мазкур беллашувда эронликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Али Шожайи 5-дақиқадаёқ тўп киритиб жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Ареф Агаси 30-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Австралия термаси эса 47-дақиқада пенальтидан гол урди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "C" гуруҳида Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. U-23 Осиё чемпионати 8-26 январь кунлари Таиландда бўлиб ўтади ва якунда кучлик учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика