

Бироз аввал, “А” квартетида параллель бошланган учрашувлар ўз якунига етди ва уларда бир хил натижалар қайд этилди.
Австралия – Баҳрайн 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: Наджарин 34, Мархун 45+3

Таиланд – Ироқ 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: Вонгкорн (пен.) 6, Қосим 49

Шу тариқа, мусобақанинг кейинги босқичига Австралия пешқадам сифатида мезбон Таиланд эса иккинчи ўрин билан йўл олди. Барча учрашувларда рақиблар билан муроса йўлини танлаган Ироқ эса Баҳрайн билан бирга Осиё чемпионатини тарк этди.

Аввалроқ, Япония, Хитой ҳамда Ш.Корея олимпиячилари мусобақа билан муддатидан олдин хайрлашишганди.



