UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  1 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  1 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   79 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1

U-23 Осиё чемпионати. Эсда қолган 5 ўйин Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Эсда қолган 5 ўйин

Навбатдаги U-23 Осиё чемпионати олдидан шу пайтгача ўтказилган учта мусобақадаги эсда қолган ўйинларни ёдга оламиз.

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда ҳисоб бўйича тўртинчи U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақанинг биз учун иккита асосий қизиқ жиҳати бор. 

Биринчиси, Таиландга амалдаги чемпион сифатида йўл оламиз ва чемпионликни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Иккинчиси, навбатдаги мусобақа Олимпиада ўйинларига йўлланма бериш учун ўтказилади ва турнир якунида кучли учликка кирган жамоалар Токио-2020 Олимпиадасига йўл олади. 

Шу пайтгача ушбу мусобақа уч марта (2014, 2016, 2018) ўтказилган бўлиб, қуйида учта мусобақадаги энг кўп ёдда қолган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

Япония - Эрон 3:3 (2014 йил, гуруҳ босқичи) 

Уммон пойтахтида бўлиб ўтган Япония - Эрон қарама-қаршилиги кескин курашларга бой бўлганди. Баҳс 3:3 ҳисобида якун топган. Қизиғи шундаки, мана шу ўйинда гол урган футболчилар кейинчалик Осиё даражасида юлдуз бўлиб чиқишди. 

Япониялик Такума Асано фаолиятини “Штутгарт”да давом эттирган бўлса, эронлик Кавеҳ Ризойи миллий терма жамоадан жой олди. Шоя Накажима эса “Порту” билан шартнома имзолади.

 

Қатар - Ироқ 1:2 (2016 йил, 3-ўрин учун баҳс)

2016 йил Қатарда ўтказилган мусобақада мезбонлар финалга чиқа олишмади, бироқ учинчи ўрин учун баҳсда иштирок этишди. Лекин бу ўйинда Ироқнинг қўли баланд келиб 2:1 ҳисобида зафар қучади. 

Бу мавсум Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Акрам Афиф мана шу ўйинда ўзини кўрсатиб, бироқ унинг жамоаси ғалаба қозона олмаганди. Натижада Ироқ учинчи ўрин билан Олимпиада ўйинларига йўлланма олади.

 

Япония - Жанубий Корея 3:2 (2016 йил, финал)

2014 йил ўтказилган биринчи мусобақа финалида иккита Ғарб жамоаси ўзаро тўқнаш келган бўлса, орадан икки йил ўтиб иккита Шарқ вакили финалда бир-бирига қарши баҳс олиб борган. 

Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги финал голларга бой бўлади ва бунда “самурайлар” 3:2 ҳисобида зафар қучишади. Бу учрашувда ҳам Такума Асано ўзини кўрсата олган. Шунингдек, Наомичи Уеда ҳам жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшган.

 


Ироқ - Вьетнам 3:3 (пенальтилар серияси 3:5. 2018 йил, чорак финал)

2018 йилги мусобақада Вьетнам мусобақанинг ҳақиқий кашфиёти бўлганди. Вьетнамликлар бирин-кетин рақибларини ортда қолдирган ҳолда финалга қадар етиб келишади. Чорак финалда Ироққа қарши баҳс 3:3 ҳисобида якун топиб, пенальтилар сериясида Вьетнам барча зарбаларни аниқ амалга оширган.

 

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1 (2018 йил, финал)

Мусобақа тарихидаги энг яхши 5та ўйин қаторига ҳеч иккиланмай Ўзбекистон - Вьетнам баҳсини киритсак бўлади. 2018 йил ўтказилган мусобақа финалида Рустам Ашурматов 8-дақиқадаёқ ҳисобни очганди. Кейинчалик биринчи тайм охирларида Нгуен Куанг Хаи жаримадан гол уриб ҳисобни тенглаштирган. 

Агар шу ўйинда захирадан тушган Сидоров 120-дақиқада ғалаба тўпини киритмаганида, билмадик пенальтилар сериясида нима рўй берарди. Чунки Вьетнам бунгача кетма-кет иккита босқичдан айнан лотереялар баҳсидаги омад сабаб ўтиб келганди. Ҳартугул Сидоров жамоамиз жонига оро кириб ҳеч ким кутмаганда гол уриб вакилларимизга бош совринни тақдим этади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика