

Бугун, “B” ҳамда “C” квартетларидаги учрашувлар ўз якунига етди. Унга кўра, Ж.Корея, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ҳамда Сурия олимпиячилари кейинги босқичга йўл олишди.
Ҳозирча, чорак финалнинг икки жуфтлиги номи маълум бўлди, булар:
18 январь, С.Арабистони – Таиланд
18-январь, Австралия – Сурия
Эслатиб ўтамиз, Ж.Корея ҳамда Ўзбекистоннинг рақиблари эртага “D” гуруҳида ўтказиладиган сўнгги тур беллашувларидан кейин аниқланади.
19-январь, Ж.Корея – “D” гуруҳи 2 ўрин соҳиби
19-январь, “D” гуруҳи пешқадами – Ўзбекистон



