Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Бу ерга етиб келган барча жамоа кучли ва тартибли ўйин намойиш этади"
01 июн 2022 13:12
Янгиликлар
Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Бу ерга етиб келган барча жамоа кучли ва тартибли ўйин намойиш этади"
Матбуот анжуманида Таиланд U-23 термаси бош мураббийи Ворравут Шримака ва жамоа сардори Критсада Каман қатнашди.
- Мусобақага тайёргарлик қандай кечди?
- Бизнинг жамоа шаклланган ҳолда етиб келган, дастлабки ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Имконимиз борича чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Сизнингча, дастлабки уйин қанчалик муҳим аҳамиятга эга ва шогирдларингизнинг ўйинга тайёргарлиги қай даражада?
- Бу уйин биз учун жуда муҳим, сабаби мусобақани уч очко олган ҳолда яхши кайфият билан бошлаб олиш зарур ва бунга менинг жамоам тайёр.
- Рақибингиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Вьетнам жамоаси жуда жиддий рақиб, аммо рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айта оламанки, биз ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Гуруҳдаги рақибларингиз потенциали ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ерга етиб келган барча жамоа кучли ва тартибли ўйин намойиш этади, аммо барчаси турлича тайёргарлик кўрган.
- Жамоангизнинг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
- Кўриб турганингиздек, жамоамизда маҳаллий ва легионер футболчилар бор. Футболчиларимиз Европанинг топ жамоаларига йўл олиб, у ерда
асосий таркибда майдонга тушишини истайман.
Фикрлар