UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   1 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  59 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли" Янгиликлар

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

Анжуманда бош мураббий Саад Ал Шеҳри қатнашди. 

Дастлаб барчага хайрли кун! Кеч қолганим учун барчангиздан узр сўрайман. Гуруҳдаги ҳар бир жамоага омад тилайман. Саралашда ўзимизнинг энг кучли ўйинларимизни намойиш этишга уринамиз", - деб гап бошлади бош мураббий. 

- Саралаш ўйинлари Кувайтдан Ўзбекистонга кўчирилгани режаларга қанчалик таъсир қилди? 

- Ўзбекистон терма жамоалари доим кучли бўлган. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Буни билган ҳолда тайёргарлик олиб бордик. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон термасига натижа керакмаслиги билган ҳолда боис қолган иккита ўйинда умуман ютқазмасликка уринамиз. 

Қисқа муддатда сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдик. 



- Бугун эрта тонгда Тошкентга учиб келдингиз. Эртага илк ўйин бор, вақт кам эмасми? 

- Бу ерга кеч келишимизнинг сабаби Саудия Арабистони чемпионати давом этаётгани бўлди. ФИФА кунлари бўлмагани учун уларни ўз клубларидан чақириб ололмадик. 


- Сиз Саудия Арабистони олимпия терма жамоасини Токиодаги Олимпиадага олиб чиққансиз. Олимпиадада иштирок этдингиз, ҳозир эса янги жамоа билан U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашаяпсиз. Мотивациянгиз нима? 

- Тўғри айтдингиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 1986 йилдан кейин илк бор Олимпиадага чиқдик. Федерациямиз раҳбарияти бизнинг штабимизга ишонч билдирди ва 2024 йилги Париждаги Олимпиадага йўлланма олишни вазифа қилиб қўйди. 



- Ўзбекистон бу саралашда U-21 терма жамоаси билан иштирок этади. Ўтган сафар Япония ҳам шундай қилганди. Бошқа жамоаларнинг U-23 чемпионатида ёш таркиб билан ўйнашларига қандай қарайсиз? 

- Бу жараёнда меёърни ушлаш муҳим ҳисобланади. Биз энг ўртасини топишга уринамиз. Сабаби Саудия Арабистонида жуда ҳам яхши ёш авлод етишиб келмоқда. Ҳам 23, ҳам 21 ёшли футболчилардан микс тайёрлаймиз. 


- Тошкентга келган таркибда юлдуз футболчилар борми? 

- Таркибимизда 4-5 нафар футболчи бемалол миллий терма жамоада ўйнай олади. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика