UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

U-20 ЖЧ: Ўзбекистон – Гондурас: Превью Янгиликлар

U-20 ЖЧ: Ўзбекистон – Гондурас: Превью

Бугун Тошкент вақти билан соат 09:00да U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати F гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг илк учрашувида майдонга тушади.
Крайстчерч шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Гондурас терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида ҳисоб бўйича 12-учрашув бўлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача 3 маротаба ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Бунгача терма жамоа 2003 ва 2009 йилги Жаҳон чемпионатларида гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган бўлса, 2013 йилда Туркияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалга йўл олган эди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларида Гондурас билан илк маротаба куч синашади. Бунгача 2013 йили БААда бўлиб ўтган U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккала терма жамоа мусобақанинг нимчорак финалда куч синашган ва унда Гондурас кичик ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Гондурас терма жамоаси эса, U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатларида бунгача 5 маротаба иштирок этишганва уларнинг барчасида гуруҳ босқичида иштирокини якунлашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча F гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевлар иштирок этишди.

U-20 ёшлар ўртасида Жаҳон Чемпионати.

1 июнь. Крайстчерч, Янги Зеландия.

"F" гуруҳи, 1-тур. (Тошкент вақти билан 09:00)

Ўзбекистон U-20 – Гондурас U-20
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика