UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  16 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Тожикистон - Иордания учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев иштирок этди.

- Тожикистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
- Биринчи учрашувга 5 кундан бери тайёргарлик кўраяпмиз ва рақиблар ҳакида етарлича маълумотга эгамиз, олдинроқ услуби бизга ўхшаш жамоага билан назорат учрашувини ўтказган эдик. Эртага асосий имтиҳонимиз бор, ўша ўйинда турнирга қай даражада тайёр эканлигимизни билиб оламиз.

- Жамоа плей-оффга чиқишига ишонасизми ва мундиалга чиқиш имконияти қандай?

- Мен бошқа бир давлатдаги ҳамкасбим билан суҳбатлашган эдим, у ҳам йўлланмани қўлга киритиш ниятида, вазифа осон эмас. Фаворитларни ҳисобга олмаганда қолган битта йўлланма учун 12та жамоа кураш олиб боради.




- Тошкентнинг турнирга қай даражада тайёргарлик кўргани, яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз?

- Мен Тошкентга биринчи маротаба келдим, шаҳар менга ёқди, марказда ажойиб биноларни кўрдим. Стадионлар яхши, лекин тўғриси машғулот майдонлари яхши холатда эмас. Бу майдонлар биринчи навбатда талабга жавоб бермайди ва энг ёмони футболчиларга жароҳат етказиши мумкин ва менинг фикримча бундай майдонлар билан турнирга тайёрланиб бўлмайди. Танқидимни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Масалан, матбуот анжуманига етиб келиш учун ярим соат вақтимни сарфладим ва ҳозир стол устига ҳатто сув қўйилмапти.

- Жамоаингизнинг турнирга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз. Ўйинчиларингиз қандай ҳолатда?

- Йигитлар яхши формада, мақсадимиз эса барча сингари гуруҳдан чиқиб, ярим финалгача етиб бориш. Менинмча бундай вазифа барча жамоада бор.




- Эртанги рақибингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Илк турда Иорданияни фаворит деб ўйлайман ва улар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланса керак. Рақиб кўп прессинг қилишини кутяпман.

- Турнирда "порлаб" чиқадиган ўйинчиларингиз борми?

- Бизнинг кўп ўйинчилар эркин агент ва биз уларни оммага танитишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларим турнирда ўзини яхши намойиш этишга умид қиламан.




Абдулвосит Бектемиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика