Футзал. Бизни мағлуб этган Тожикистон барибир Осиё чемпионатига борадиган бўлди

Narzulla Saydullayev
10 дек 2018, 14:15
Футзал бўйича Тожикистон U-20 терма жамоаси кейинги йил Эронда ўтадиган Осиё чемпионатига чиқди.

Тожикистон плей-оффда Афғонистонга ютқазиб қўйганди. Бироқ Осиё чемпионати мезбони Эрон саралашда муваффақиятли иштирок этгани учун Тожикистон ҳам йўлланмалардан бирига эга чиқди.

Шундай қилиб U-20 Осиё чемпионатида қуйидаги 12та жамоа иштирок этади: Эрон (мезбон), Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Ливан, Ироқ, Саудия Арабистони, Япония, Хитой Тайпеи, Таиланд, Вьетнам, Индонезия.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси саралаш гуруҳида учта жамоа орасида учинчи ўринни банд этиб йўлланмадан қуруқ қолди. Демак бундан келиб чиқадики, агар Тожикистон билан ўйинда 2:7 эмас 2:6 ҳисобида ютқазганимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам Осиё чемпионатига борган бўлардик.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia