Тожикистон U-20 ва U-17 терма жамоаларига хориждан мураббий олиб келди

Khoja
14 мар 2024, 11:05
Келаси йил бўлиб ўтадиган U-20 ва U-17 Осиё кубогига йўлланма қўлга киритиш учун Тожикистон футбол федерацияси жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Қўшниларимиз ҳар икки ёш тоифасига чет элдан мураббий олиб келишди. U-20 терма жамоаси этиб Милош Костич тайинланди. 52 ёшли мутахассис Словения U-17, U-20, «Црвена Звезда» ва яна бир қатор жамоаларда ишлаган.

Шунингдек, Тожикистон U-17 терма жамоасига Марко Раджини бош мураббий этиб тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/fft_official

Сўнгги янгиликлар

Барча ›