UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогининг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

U-20 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи. 3-тур

Ўзбекистон - Эрон 1:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Заид Тамер Моҳаммед, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Ясер Сабеил Алмуршиди, Аҳмед Эиса Дарвиш

Комиссар: Язен Буҳари 

Назоратчи: Суреш Срвинисян

Гол: Юсеф Марзаеҳ 52, 0:1, Исмоил Голизода (пенальти) 66, 0:2, Муҳаммадали Ўринбоев (Асилбек Жумаев) 80, 1:2

Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов, 4.Ғиёсжон Ризақулом ( 3. Муҳаммадали Зоҳидов,57) , 5.Азизбек Тўлқинбеков (16. Муҳаммадали Реимов,69) 6.Равшан Ҳайруллаев (с), 7.Далер Тухсанов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 69), 13.Беҳруз Жуматов, 17.Оллаберган Каримов (22. Асилбек Жумаев,57) 19.Рустамбек Фомин (15. Лазизбек Мирзаев, 69) 23.Абдуғафур Ҳайдаров.

Захира: 1. Максим Муркаев, 8. Амирбек Саидов11. Муроджон Комилов, 14. Озодбек Қурбонов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 21. Самандар Муратбаев, 

Эрон:  1. Арша Шакоури, 2. Нима Андарз, 3. Ҳесам Нафари, 4. Алиреза Ҳомаеисфард, 6. Самир Ҳабобати (17. Моҳаммад Диндар,46), 7. Исмоил Голизода, 8. Амирмоҳаммад Разагиниа, 13. Али Ҳассани, 14. Аббас Ҳаризи (15. Мобин Денгҳан, 55), 20. Юусеф Марзаеҳ, 21. Аболфазл Мореди

Захира: 5. Эрфан Дарвиш, 9. Ягҳооб Баражеҳ, 10. Реза Ганди Пур, 11. Маҳан Садеги, 12. Армин Аббаси, 16. Аболфазл Замани,  18. Аболфазл Золеҳаеи, 19. Пуря Шаҳрабади, 22. Моҳаммад Гандоми.

Огоҳлантириш: Али Ҳассани (Эрон) 50, Арша Шакоури (Эрон) 83


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшди. 

89.  Босимни оширмоқдамиз.

85. ЗАРБА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ичида жуда ва жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Арша Шакоури 

82. ЗАРБА. Хайруллаевнинг зарбаси жуда кучли чиқди. 

80. ГОЛ. Ўйинга қайтдик. Захирадан майдонга тушган Муҳаммадали Ўринбоев жамоадоши Жумаевдан келган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 

72. УУУХ. Ажойиб узатма. Тўп дарвоза устунига тегди. Туҳсанов вазият қаҳрамони бўлиши мумкин эди. 

69. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Саидумар Саиднуруллаев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев, Азизбек Тўлқинбеков ўрнига Муҳаммадали Реимов, Рустамбек Фомин ўрнига Лазизбек Мирзаев тушди. 

66. ГОЛ. Исмоил Голизода 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади, 0:2

65. ПЕНАЛЬТИ. Муҳаммадюсуф Собиров тўпга чиқиб келиб қайтаришда эронлик футболчига қўполлик ишлатди. Бошқа иложи ҳам қолмаганди. 

58. ЎЗГАРИШ. Ғиёсжон Ризақулов ўрнига Муҳаммадали Зоҳидов, Оллоберган Каримов ўрнига Асилбек Жумаев тушди. 

56. Эрондан яна бир хавфли юриш. Бахтимизга зарба ноаниқ. 

52. ГОЛ. Афсуски, ўйинда биринчи бўлиб Эрон гол урди. Юсеф Марзаеҳнинг кучли зарбасини Собиров қайтаришга қийналди. Тўп дарвозамиз тўридан жой олди. 

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Али Ҳассани. 

46. ЎЗГАРИШ. Эрон Ҳабобати ўрнига Диндар тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

41. ЗАРБАА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончасига яқин жойда дарвозага зарба берди. Ноаниқ. 

38. СОБИРОООВ. Муҳаммадюсуф Собиров жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Исмоил Голизода бирга бир вазиятда дарвозабонимиз билан дуэлга чиқиб борди. Бунда киперимиз ғолиб чиқди. 

36. Тўп назорати терма жамоамизда. 

30. Далер Туҳсанов жамоадошидан келган қулай узатмани дарвозага йўллай олмади. 

25. Бурчак зарбасидан сўнг Ҳайдаров боши билан дарвозага зарба беришга интилди. Рақиб ҳимоячиси муносиб қаршилик кўрсатди. 

20. ЗАРБА. Далер Туҳсанов узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

18. ЗАРБА. Эронлик футболчининг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ кўриниш олди. 

10. Жамоалар эҳтиёткорликни йўқотмаяпти. 

5. Абдуғафур Ҳайдаров бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди. Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янгради. 

- Учрашув 16:30да старт олади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика