UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  3 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  6 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  14 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  1 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  3 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  1 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  3 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Марк Воттенинг фикрича, Ўзбекистонга қарши ўйинда муваффақият қозониш орқали зилзиладан талофат кўрган жабрдийда халқни кўнглини кўтариш мумкин.

Чемпионлик ва зилзила

"Казион бургутлари" мазкур турнирда ўнинчи бор иштирок этмоқда, сурияликлар 1994 йилги турнир ғолиби саналади. Яқинда мамлакатда содир бўлган табиий зилзала офатларидан сўнг ғарбий осиёликлар бироз мушкул вазиятда турнирга етиб келишди.

Саралаш босқичида "D" гуруҳидан ўрин олган Сурия 4 ўйинда 9 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ҳамда Ўзбекистондаги мусобақага йўлланмани қўлга киритди.


Мусобақага тайёргарлик

Вотте шогирдлари Дубайдаги йиғин доирасида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказди, яъни Хитой ва Қатар терма жамоалари билан икки маротабадан тўқнаш келишди. Шундан сўнг, "Казион бургутлари" Тошкентдаги об-ҳавога мослашиш мақсадида йиғинни Душанбеда давом эттиришди ва Тожикистон ёшлари билан икки маротаба назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўртоқлик учрашувлари

Сурия — Хитой 0:1

Сурия — Хитой 2:1

Сурия — Қатар 1:3

Сурия — Қатар 4:0

Сурия — Тожикистон 1:0

Сурия — Тожикистон 2:1

Аммо йиғинлар ўртасида Сурияда зилзила юз берди ва Дамашаққа қайтгач, нидерландиялик мураббий ўз ўйинчиларини оилаларининг ёнида туриши учун қўйиб юборди.

“Биз Ўзбекистондаги мусобақада иштирокчи эканлигимиздан хурсандмиз. Сурия ушбу турнирда иштирок этмаганига анча вақт бўлганди”, - дейди Вотте.

“Албатта, сўнгги 10-12 йил мамлакат аҳолиси учун осон бўлмади; бу авлод оғир кунларда ўсиб-улғайган, шунингдек, зилзиладан кейинги вазиятдан сўнг уларга осон эмас. Биз Дубайдан эндигина қайтган эдик, ўшанда Сурия шимолида зилзила бўлганди, шу боис йигитларга оилаларининг ёнида қолиб, уларни авайлашлари учун беш кунлик таътил бердик. Умид қиламизки, бу ерда эришадиган натижаларимиз орқали Сурия халқига оз бўлса-да, қувонч бағишлай оламиз”, - дея қўшимча қилди мураббий.

Суриядан илгари 62 ёшли нидерландиялик мутахассис Марокаш ёшлар термасида 5 йил ишлаган ва унинг шогирдларидан айримлари асосий жамоа билан биргаликда Қатардаги мундиалнинг ярим финалига қадар етиб борди.

“Марокашнинг узоқ муддатли стратегияси бор эди. Ёшлар таркибидаги кўплаб иқтидорли ўғил болалар ҳар куни биргаликда машғулот ўтказишарди. Уларга қироллик академияси яхши шароитлар яратганди. Жаҳон чемпионати ярим финалида беш нафар ёш шогирдимни кўрганимдан бағоятда мамнун бўлдим, аммо бу бир кечада эришиладиган муваффақият эмас. Бунинг учун узоқ вақт сарфлашингиз керак. Бунда клублар ва иншоотлар, шунингдек, Европага кетадиган футболчилар муҳим роль ўйнайди. Марокаш Африка мамлакатлари учун ажойиб намуна ҳамда Сурия каби мамлакатнинг узоқ муддатда шу каби натижаларга эришиш йўлида интилиш учун туртки бўлади”.

Суриянинг шон-шуҳрат йўлидаги дастлабки тўсиқ 2008 йилги финалчи, жорий турнирда эса улкан мақсадларни кўзлаётган мезбонлар бўлади. 2020 йилги мусобақа пандемия сабабли бекор қилингач, Ўзбекистон турнирни ўтказиши учун уч йил кутишига тўғри келди.

"Биз бу турнирни анчадан бери кутгандик. Пандемия сабаб мазкур ёшдаги терма жамоа аъзолари расмий халқаро ўйинларда қатнашишмади. Шу боис бундай муаммо ҳамма терма жамоада бўлса керак. Биз саралаш баҳслари, ўртоқлик ўйинлари орқали уларни ўргандик. Рақиблар ҳақида тасаввурга эгамиз. 

Мусобақага ҳар бир жамоа катта мақсадлар билан келган. Биз ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига йўл олиш", - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Таркиб

 

Таркибга жалб этилган 23 нафар футболчидан 6 киши легионер саналади. Булар — дарвозабон Максим Сарраф (ЦСКА, Россия), ҳимоячи Аннас Ал-Ҳардан (Алборг, Дания), ярим ҳимоячи Малик Жанир (Ал Васл, БАА) ва ҳужумчилар Элиас Сафар (Жарфалла, Швеция), Ҳозан Осман (Де Графсхап, Нидерландия), Мустафо Абдуллатиф (Герта, Германия).

Жамоа ҳужумчиси Хозан Осман саралаш босқичида 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика