UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  24 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа турнирида юришини бошлайди.

Амалдаги чемпионлар дастлабки учрашувни Яманга қарши ўтказишади. Биз мазкур ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мазкур ёш тоифасидаги (2005-2006) футболчилар сиз учун бегона эмас, клубларда ва терма жамоада бирга ишлагансиз. Яъни бу авлодни жуда яхши биласиз. Шундай экан терма жамоамизнинг бу мусобақадаги иштирокидан кўпроқ нима кутяпсиз?

- Тўғри айтдингиз. 2005 йилда туғилган футболчилар менга бегона эмас. Уларнинг айримлари билан клубда, қолганлари билан Тошкент терма жамоасида ишлаганмиз. Умуман бу авлодда истеъдодлар кўп. Терма жамоа ўтган вақт мобайнида яхши шаклланди, тайёргарлик ҳам режа асосида ўтди. Аргентина каби яхши спарринг рақиблар билан учрашувлар ташкил қилинди. Шу сабабли терма жамоамиздан бемалол сифатли ўйин ва яхши натижа кутишимиз мумкин. Минимум вазифа Жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлса, максимум вазифа албатта аввалги Осиё кубогидаги натижани такрорлаш ҳисобланади. Шахсан ўзим улардан ортга соврин билан қайтишларини кутмоқдаман.

- Терма жамоага 2006 йилларнинг қўшилгани рақобатни кучайтирди дея оламизми?

- Албатта. Сабаби 2006 йил футболчиларимиз барча босқичлардан ўтишди. Осиё кубоги, Жаҳон чемпионатларини кўришди. Ушбу омил жамоага қўл келиши аниқ. Яна таъкидлашим мумкинки, янги қон қўшиш соғлом рақобатни юзага келишига ёрдам беради. U-20 терма жамоамизда мана шу ҳолатни кузатдим.

-  Бундай мусобақаларда нима ҳал қилувчи рол ўйнайди? Жамоавий ўйин ёки индивидуал маҳорат? 

- Халқаро турнирларда жамоани ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамоалар бир-бирини яхши таҳлил қилмоқда. Индивидуал маҳорат эвазига ўйин қурсангиз рақиблар осон ўрганиб олади. Агар жамоангиз тактик ва жамоавий ўйин томонлама шаклланган бўлса, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўла оласиз. 

- Энг кучли тарафимизни нимада кўряпсиз?

- Захира ўриндиғимиз кенглигини устун тарафимиз сифатида айтган бўлардим. Бундай захира билан ротациялар орқали узоққа бора оламиз. Имконият туғилганида жамоамизга катта мусобақа олдидан омад ёр бўлишини, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика