UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  41 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди? Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди?

Бугун Ўзбекистонда U-20 Осиё кубоги мусобақаси старт олади.

Осиёнинг энг кучли 16та терма жамоаси қитъа чемпионлиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Сайтимизда Тошкентдаги "Локомотив", Фарғонадаги "Истиқлол" стадионлари мусобақага тайёрлиги ҳақида фотогалереялар чиқди.

Лекин замонавий футболда футбол бу фақат 90 дақиқалик ўйиндан иборат эмас. Ўйинга тайёрланишдаги энг муҳим жиҳатлардан бири машғулот майдонидир. Хўш, Ўзбекистондаги U-20 Осиё кубоги иштирокчилари қандай майдонларда машғулот ўтказишмоқда ва ўтказишади?

Дастлаб шунчаки суратларни томоша қилинг:




Ҳолат ачинарли тўғрими? ОФК Ўзбекистонда халқаро мусобақага топшираётганда бизга фақат ўйинлар ўтадиган 4та стадион керак деб айтмагандир. Лекин Япония Қибрайга бориб энг сифатсиз машғулот майдонида шуғулланиши, футболчилар чўмилиши ва ҳожатини чиқариши (!!!) учун душ ва ҳожатхона йўқлиги ҳақида ҳеч ким бош қотириб кўрмаган.

Эртага Японияда халқаро мусобақа бўлса ва Ўзбекистон терма жамоасига худди шундай муносабатда бўлинса Япония томонидан хафа бўламиз.

ЎФА ҳар бир стадион ва машғулот майдони учун ОФКдан келадиган сумманинг маълум бир қисмини берса, ёки ўзи ўша пулларни сарфлаб майдонларни яхшиласа, душ, ҳожатхона ва ҳоказоларни қурса кейинчалик яна халқаро мусобақа бўлса фойдаланса бўладику. Нега бу харажатлар ҳам клубларга илиниши керак?

"Жар" захира майдони бўлажак мусобақадан кейин илма-тешик бўлиб кетса керак. Аслида ҳозир ҳам майдон яхши ҳолатда дея олмаймиз.

Тожикистон U-20 терма жамоаси устози бугунги матбуот анжуманида машғулот майдонлари ҳақида жуда ҳам куюниб гапирди. Бундай майдонда футболчи жароҳат олиш эҳтимоли юқорилигидан нолиди.

Яна бир терма жамоа вакиллари эса нега бизга машғулот ўтказиш учун "огород"ни бердинглар деб кинояли гап қилгани ачинарли. Бу гапларга кулиш эмас, йиғлаш керак аслида.

Мақолани қуйидаги расм билан тугатаман: 


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика