UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  4 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Ироқдаги ўйинлар Уммонга кўчирилди, Таиланд бир ўйинда 21та гол урди Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Ироқдаги ўйинлар Уммонга кўчирилди, Таиланд бир ўйинда 21та гол урди

Келаси йил тарихда биринчи марта Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

6 ноябрь куни қитъамизнинг бир қатор давлатларида саралаш ўйинларига старт берилди. Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги илк учрашувни Ҳиндистонга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида бошқа гуруҳлардаги вазиятга тўхталиб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Уммон (мезбон), Ироқ, Фаластин, Қувайт, Покистон. 

Бу гуруҳдаги баҳслар аслида Ироқда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ мамлакатда юзага келган сиёсий нотинч вазият туфайли ўйинлар Уммонга кўчирилди. "A" гуруҳида саралаш баҳслари 22-30 ноябрь оралиғида ўтказилади. 

  

"B" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Туркманистон, Шри Ланка. 

Қатар саралашни йирик ғалаба билан бошлади. Туркманистон эса кутилмаганда Яманга имкониятни бой берди. 

Яман - Туркманистон 2:1 

Қатар - Шри Ланка 5:1

 

"C" гуруҳи - Тожикистон (мезбон), Ливан, Сурия, Мальдив. 

Гуруҳдаги баҳслар аллақачон ўз якунига етган ва Тожикистон ёшлар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб U-19 Осиё чемпионатининг илк иштирокчисига айланган. 

  

"D" гуруҳи - Эрон (мезбон), БАА, Қирғизистон, Непал. 

Дастлабки ўйинларда Эрон ва БАА ёшлар терма жамоалари ишончли ғалабага эришишди. 

БАА - Непал 4:0 

Эрон - Қирғизистон 3:0 

 

"E" гуруҳи - Баҳрайн (мезбон), Иордания, Бангладеш, Бутан. 

Баҳрайн ва Иордания терма жамоалари илк турда бир хил 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Иордания - Бутан 3:0 

Баҳрайн - Бангладеш 3:0 


"F" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон. 

Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Ҳиндистонни ишончли тарзда мағлуб этишди. Асосий рақибимиз Саудия Арабистони ҳам илк турни ғалаба билан бошлади. 

Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0 

Саудия Арабистони - Афғонистон 1:0 

 

"G" гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Таиланд, Малайзия, Бруней, Шимолий Мариана ороллари. 

Бу гуруҳдаги ўйинлар 2 ноябрь куни старт олган. Таиланд ва Малайзия 6 очко тўплаган ҳолда юқори ўринда боришяпти. Таиланд охирги ўйинида 21та гол урди. 

Таиланд - Шимолий Мариана ороллари 21:0 

Малайзия - Бруней 11:0

  

"H" гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Австралия, Макау, Лаос. 

Австралия кутилмаганда Лаос билан дуранг ўйнади. Хитой Тайпейи эса Макауга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Австралия - Лаос 2:2 

Хитой Тайпейи - Макау 8:0


"I" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Хитой, Сингапур. 

Жанубий Корея Сингапур дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритди. Хитой эса Мьянмани мағлуб этди.

Хитой - Мьянма 2:0 

Жанубий Корея - Сингапур 11:0  

 

"J" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Япония, Мўғулистон, Гуам. 

Вьетнамда бўлиб ўтаётган саралаш босқчини мезбонлар ва Япония ёшлар терма жамоаси ишончли ғалаба билан бошлади. 

Япония - Гуам 10:0 

Вьетнам - Мўғулистон 3:0 


"K" гуруҳи - Индонезия (мезбон), КХДР, Гонконг, Шарқий Тимор. 

КХДР ёшлар термаси Гонконг билан дуранг ўйнади. Индонезия эса илк турда ғалаба қозонди. 

КХДР - Гонконг 1:1 

Индонезия - Шарқий Тимор 3:1 

P.S. Саралаш босқичи регламентига кўра, 11та гуруҳ ғолиблари ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари (жами 15та жамоа) 2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Саралашда конкурсдан ташқари иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда иккинчи ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бешинчи жамоага қўшимча имтиёз берилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика