UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  2 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Бугун ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Бугун ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади

Келаси йил тарихда биринчи марта Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

6 ноябрь куни қитъамизнинг бир қатор давлатларида ушбу мусобақа учун саралаш ўйинларига старт берилди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки икки ўйинда зафар қучди. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Ҳиндистон билан Афғонистонни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

Бугун эса гуруҳдаги охирги ўйин Саудия Арабистонига қарши кечади. Айни пайтда ҳар икки жамоа 6 очкодан тўплаган, бироқ саудияликлар тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Ўйлаймизки, ёшларимиз Саудия Арабистонини ҳам мағлуб эта олишади. 


"A" гуруҳи - Уммон (мезбон), Ироқ, Фаластин, Қувайт, Покистон. 

Саралаш Ироқда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли ўйинлар Уммонга кўчирилди. "A" гуруҳида саралаш баҳслари 22-30 ноябрь оралиғида ўтказилади. 


"B" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Туркманистон, Шри Ланка. 

Қатар кетма-кет иккита учрашувни ғалаба билан якунлади. Шунингдек, Яман ҳисобида ҳам иккита ғалаба бор. Бугунги ўзаро ўйин гуруҳ пешқадамини аниқлаб беради. 

1-тур. Яман - Туркманистон 2:1, Қатар - Шри Ланка 5:1

2-тур. Шри Ланка - Яман 0:3, Туркманистон - Қатар 1:4

3-тур. Туркманистон - Шри Ланка, Қатар - Яман (10 ноябрь)

  

 

"C" гуруҳи - Тожикистон (мезбон), Ливан, Сурия, Мальдив. 

Гуруҳ баҳслари октябрда ўтказилган ва Тожикистон ёшлар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб U-19 Осиё чемпионатининг илк иштирокчисига айланган.

 

  

"D" гуруҳи - Эрон (мезбон), БАА, Қирғизистон, Непал. 

Қирғизистон ёшлар термасига қойил. Биринчи ўйинда ютқазган жамоа 2-турда БААни мағлуб этди. Натижада ёш қўшниларимиз ҳам Осиё чемпионатига чиқиш имконига эга бўлишди. 

1-тур. БАА - Непал 4:0, Эрон - Қирғизистон 3:0

2-тур. Қирғизистон - БАА 2:0, Непал - Эрон 0:4 

3-тур. Қирғизистон - Непал, БАА - Эрон (10 ноябрь)

 

 

"E" гуруҳи - Баҳрайн (мезбон), Иордания, Бангладеш, Бутан. 

Иккита ўйинни ғалаба билан якунлаган Баҳрайн бугун иккинчи ўринда келаётган Иордания билан беллашади. Шунинси аниқки, Осиё чемпионати йўлланмаси барибир шу икки жамоадан бирига насиб этади. 

1-тур. Иордания - Бутан 3:0, Баҳрайн - Бангладеш 3:0

2-тур. Бангладеш - Иордания 1:1, Бутан - Баҳрайн 0:4

3-тур. Бангладеш - Бутан, Иордания - Баҳрайн (10 ноябрь)

  


"F" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон. 

Бугун Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун муҳим кун. Гарчи саралаш босқичида конкурсдан ташқари иштирок этаётган бўлсак-да, Саудия Арабистони билан кечадиган баҳс ҳақиқий кучимизни кўрсатиб берса ажаб эмас. 

1-тур. Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0, Саудия Арабистони - Афғонистон 1:0 

2-тур. Афғонистон - Ўзбекистон 0:2, Ҳиндистон - Саудия Арабистони 0:4

3-тур. Ҳиндистон - Афғонистон, Саудия Арабистони - Ўзбекистон (10 ноябрь)

 

"G" гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Таиланд, Малайзия, Бруней, Шимолий Мариана ороллари. 

Шимолий Мариана деган жамоа 4та ўйинда 44та гол ўтказди. ОФК бундай жамоаларни саралашга нима учун қўйган, ҳайронмиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун учта жамоа курашяпти. 

3-тур. Таиланд - Шимолий Мариана 21:0, Малайзия - Бруней 11:0

4-тур. Малайзия - Шимолий Мариана 10:0, Камбоджа - Таиланд 2:1

5-тур. Таиланд - Малайзия, Бруней - Камбоджа (10 ноябрь)


  

"H" гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Австралия, Макау, Лаос. 

Австралия билан Лаос ҳисобида бир хил 4 очкодан бор. Бугун бўлиб ўтадиган Хитой Тайпейига қарши баҳс Австралия учун масала қандай якун топишини кўрсатиб беради. 

1-тур. Австралия - Лаос 2:2, Хитой Тайпейи - Макау 8:0

2-тур. Макау - Австралия 0:6, Лаос - Хитой Тайпейи 2:1 

3-тур. Макау - Лаос, Австралия - Хитой Тайпейи (10 ноябрь)


"I" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Хитой, Сингапур. 

Кутилганидек, Жанубий Корея ва Хитой дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонди. Ўзаро ўйинда эса қайси жамоанинг тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига келиши ойдинлашади. 

1-тур. Хитой - Мьянма 2:0, Жанубий Корея - Сингапур 11:0

2-тур. Сингапур - Хитой 0:2, Мьянма - Жанубий Корея 0:3

3-тур. Жанубий Корея - Хитой, Мьянма - Сингапур (10 ноябрь)

  


"J" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Япония, Мўғулистон, Гуам. 

Япония дастлабки икки ўйинда 19та гол урди. Лекин ҳали гуруҳ пешқадамлигини ҳал этгани йўқ. Бунинг учун японлар бугун Вьетнамни мағлуб этишлари керак бўлади. 

1-тур. Япония - Гуам 10:0, Вьетнам - Мўғулистон 3:0

2-тур. Мўғулистон - Япония 0:9, Гуам - Вьетнам 1:4

3-тур. Мўғулистон - Гуам, Япония - Вьетнам

 


"K" гуруҳи - Индонезия (мезбон), КХДР, Гонконг, Шарқий Тимор. 

КХДР ёшлар термаси иккинчи ўйинда зафар қучиб 4 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Индонезия эса 6 очко билан пешқадамлик қиляпти. Бугунги ўзаро беллашув чипта кимга насиб этишини аниқлаб беради. 

1-тур. КХДР - Гонконг 1:1, Индонезия - Шарқий Тимор 3:1

2-тур. Шарқий Тимор - КХДР 1:4, Гонконг - Индонезия 0:4

3-тур. Гонконг - Шарқий Тимор, Индонезия - КХДР

  


P.S. Саралаш босқичи регламентига кўра, 11та гуруҳ ғолиби ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари (жами 15та жамоа) 2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. 

Саралашда конкурсдан ташқари иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда иккинчи ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бешинчи жамоага қўшимча имтиёз берилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика