UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Фермин, Рэшфорд ва Беренгер асосийда!  0 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  2 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  210 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Ироқдаги ўйинлар Уммонга кўчирилди, Таиланд бир ўйинда 21та гол урди Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Ироқдаги ўйинлар Уммонга кўчирилди, Таиланд бир ўйинда 21та гол урди

Келаси йил тарихда биринчи марта Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

6 ноябрь куни қитъамизнинг бир қатор давлатларида саралаш ўйинларига старт берилди. Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги илк учрашувни Ҳиндистонга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида бошқа гуруҳлардаги вазиятга тўхталиб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Уммон (мезбон), Ироқ, Фаластин, Қувайт, Покистон. 

Бу гуруҳдаги баҳслар аслида Ироқда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ мамлакатда юзага келган сиёсий нотинч вазият туфайли ўйинлар Уммонга кўчирилди. "A" гуруҳида саралаш баҳслари 22-30 ноябрь оралиғида ўтказилади. 

  

"B" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Туркманистон, Шри Ланка. 

Қатар саралашни йирик ғалаба билан бошлади. Туркманистон эса кутилмаганда Яманга имкониятни бой берди. 

Яман - Туркманистон 2:1 

Қатар - Шри Ланка 5:1

 

"C" гуруҳи - Тожикистон (мезбон), Ливан, Сурия, Мальдив. 

Гуруҳдаги баҳслар аллақачон ўз якунига етган ва Тожикистон ёшлар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб U-19 Осиё чемпионатининг илк иштирокчисига айланган. 

  

"D" гуруҳи - Эрон (мезбон), БАА, Қирғизистон, Непал. 

Дастлабки ўйинларда Эрон ва БАА ёшлар терма жамоалари ишончли ғалабага эришишди. 

БАА - Непал 4:0 

Эрон - Қирғизистон 3:0 

 

"E" гуруҳи - Баҳрайн (мезбон), Иордания, Бангладеш, Бутан. 

Баҳрайн ва Иордания терма жамоалари илк турда бир хил 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Иордания - Бутан 3:0 

Баҳрайн - Бангладеш 3:0 


"F" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон. 

Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Ҳиндистонни ишончли тарзда мағлуб этишди. Асосий рақибимиз Саудия Арабистони ҳам илк турни ғалаба билан бошлади. 

Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0 

Саудия Арабистони - Афғонистон 1:0 

 

"G" гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Таиланд, Малайзия, Бруней, Шимолий Мариана ороллари. 

Бу гуруҳдаги ўйинлар 2 ноябрь куни старт олган. Таиланд ва Малайзия 6 очко тўплаган ҳолда юқори ўринда боришяпти. Таиланд охирги ўйинида 21та гол урди. 

Таиланд - Шимолий Мариана ороллари 21:0 

Малайзия - Бруней 11:0

  

"H" гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Австралия, Макау, Лаос. 

Австралия кутилмаганда Лаос билан дуранг ўйнади. Хитой Тайпейи эса Макауга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Австралия - Лаос 2:2 

Хитой Тайпейи - Макау 8:0


"I" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Хитой, Сингапур. 

Жанубий Корея Сингапур дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритди. Хитой эса Мьянмани мағлуб этди.

Хитой - Мьянма 2:0 

Жанубий Корея - Сингапур 11:0  

 

"J" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Япония, Мўғулистон, Гуам. 

Вьетнамда бўлиб ўтаётган саралаш босқчини мезбонлар ва Япония ёшлар терма жамоаси ишончли ғалаба билан бошлади. 

Япония - Гуам 10:0 

Вьетнам - Мўғулистон 3:0 


"K" гуруҳи - Индонезия (мезбон), КХДР, Гонконг, Шарқий Тимор. 

КХДР ёшлар термаси Гонконг билан дуранг ўйнади. Индонезия эса илк турда ғалаба қозонди. 

КХДР - Гонконг 1:1 

Индонезия - Шарқий Тимор 3:1 

P.S. Саралаш босқичи регламентига кўра, 11та гуруҳ ғолиблари ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари (жами 15та жамоа) 2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Саралашда конкурсдан ташқари иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда иккинчи ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бешинчи жамоага қўшимча имтиёз берилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика