U-19 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга Австралия, Жанубий Корея, Япония каби жамоалар ташриф буюради
10 ноя 2019 21:16
Янгиликлар
U-19 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга Австралия, Жанубий Корея, Япония каби жамоалар ташриф буюради
2020 йил ўзбек футболи тарихида биринчи марта юртимизда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақа учун саралаш баҳслари ўз якунига етай деб қолди. Шу пайтгача 11та гуруҳдан олтитасида саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб келаси йил Ўзбекистонга ташриф буюрадиган жамоалар маълум бўлди.
Бугунги учрашувлардан сўнг Малайзия, Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Индонезия гуруҳ пешқадами сифатида U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Тожикистон ёшлар терма жамоаси биринчи бўлиб қитъа биринчилиги иштирокчисига айланганди.
Ўхшаш янгиликлар
19:28
Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири" 5
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар